Қоронғи режим
Image
Logo

Оила муқаддас даргоҳ.

Оила муқаддас даргоҳ.

Ўзбек ҳалқи азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Зеро, оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш катта санъатдир.

Афсуски баъзан бу борада билим, тажриба ва тарбиянинг етарли бўлмагани туфайли кўпрок ёшлар ўртасида ажрашиш ҳолатлари учраб туради. Арзимаган баҳонани сабаб қилиб оилалар бузилиб, бегуноҳ беғубор фарзандлар тирик етим бўлиб қолмокда. Аёл оқила, фозила, жонкуяр, ҳар нарсада эр қадрини юксак қўядиган бўлса, эр босиқ, жиддий, меҳрибон, фарзандлари, аҳли аёлига жонкуяр бўлиши керак. Эр-хотин ўртасида меҳр оқибат бўлиши керак. «Дунёнинг хаммаси матодир ва дунёга энг яхши матоси бу солиҳа аёлдир» (хадис).

Оила шундай бирлашмаки ўзаро муросаи мадорасиз ҳеч ким бир масала, муаммо рисоладагидек ҳал бўлмайди. Меҳр берса-меҳр қуради. Уйим рўзгорим деб топиб-тутиб келган эрни меҳр-муҳаббат билан қарши олиш, кўнглини ҳушлаш, аввало хонадонга файз багишлайди. Рўзгор тўкинлиги тўкислиги ортади. Аёл меҳри, жозибаси, фаҳм-фаросати билан эр кўнглига йўл топса бу оила мустаҳкам оила бўлади. Эрнинг кучига-куч ғайратига ғайрат қўшилади. Аёл сабрли бўлса Аллоҳу таолло рози бўлади. Ҳалкда “жавраган хотиндан-авраган хотин яхши” деган мақол бор. Яхши сўзлар билан эрни кўнглини овлаш хорғин руҳига қувват бериш, турли кайфиятда кўчадан келган эрни оқила хотин жавраб турли муаммоларга кўмиб ташламайди. Аксинча уни авайлаб яхши гап сўзлар билан кўнглини кўтариб чарчоғини тарқатиб иссиқ овқатини олиб келиб, нотинчликдан қутқаради. Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «мусулмоннинг уйи жаннат боғидан бир боғчадир»- деганлар.

Хонадонни жаннат боғчасидек айлантириб ўтириш ўзини билган ҳар бир муслим ва муслиманинг бурчидир. Чинакам роҳат ва ҳаловатни, қадр қимматни топган эрни кўнгли ҳеч қачон иккиланмайди. Аёлни қаноатсизлиги, бесабрлик ҳалолидан топиб келган ризқга қониқмаслик, бу хонадондан, оиладан файз қут баракани кўтарилишига олиб келади. Эркак ўз ҳамияти меҳнату шижоати, аёл эса оқилалиги, сабру- қаноати фозилалик сифатлари билан бир-бирларини сийласалар айбу-нўксонларини либос бўлиб ёпсалар, албатта яратганни рози қилган бўладилар. «Солиха аёлга етишган эр омадлидир» хадис. Солиха аёл сабрли муросали, тинч-тотувликга интилувчи уйим-жойим дейдиган аёлдир. Солиха булишга интилган аёллар, солиха аёлга муносиб булишга ҳаракат қилган эркаклар иншооллох икки дунё саодатга эришадилар.

Тожиддин Хўжаханов,
Янгиқўрғон тумани “Ёрилган” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг