ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ЮРТ ТАЯНЧИ

Аллоҳ таолога шукурлар бўлсинки Юртиммизда тинчлик осойишталик хукм суряпти. Бу Юртиммизда яшаётган ҳар-бир фуқаронинг бахту саодатидан, Яратганиммиз томонидан берилган улуғ нематларидандир. Мўъмин мусулмон одам Аллоҳ таолодан доимо юртига тинчлик, осойишталик сўраши ва бу улуғ неъматни кўз қорачиғидек асраши лозимдир. Чунки тинчлик қарор топган юртлардагина хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.
Инсон Роббисига хотиржам ибодат қилади. Ўзи ёқтирган бир касбни қилиб, фарзандларининг тарбияси билан шуғулланади, ҳаёти тўкис ўтади.
Бу неъматларни давомли ва зиёда бўлиши ҳар жиҳатдан инсоннинг ўзига ҳам боғлиқдир. Инсон Аллоҳ таолога, унга берган нематлари учун шукрона қилишни унутмаслиги, шу билан бирга тинчликка сабаб бўлувчи омилларга доимо эътиборли бўлиши, огоҳлик ва хушёрликни бир лаҳза ҳам ёдидан кўтармаслиги лозим.
Ҳозирги кунда тинчлик муҳим, уни бардавом сақлашлик эса унданда муҳимроқ бўлиб қоляпди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёда икки неъмат бор, одамлар уни қадрига етмайди. Бу тинчлик ва ҳотиржамлик неъмати”.
Эл юрт тинчлиги унинг кишилари учун ниҳоят даражада қадрлики, уни салмоғини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.
Тинчликнинг қадрига етиш, уни сақлаб туришда оиланинг роли ҳам жуда мухим хисобланади.
Оила – инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шу маънода, оилани кичик жамият дейиш мумкин. Ҳар бир инсон ахлоқ-одоб ва ижтимоий муносабатларни оилада ўзлаштиради ҳамда шунга мувофиқ инсоний фазилатларни намоён этади. Баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаётга тайёрлаш ва эзгуликка йўналтириш оиланинг муқаддас вазифасидир.
Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта ва фаровон бўлади.
Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.
Ҳаёт жуда мураккаб жараён бўлиб, баьзида унда турли ҳолатлар учраб туради. Гоҳи шодлик, гоҳи ғам деганларидай оилада эр ва хотин ўртасида ҳам турли сабаблар ила келишмовчиликлар бўлиб туради. Шошқалоқлик, жаҳлнинг тез чиқиши, қаноатсизлик, манманлик, тирноқ остидан кир қидиришлар эса оилавий муносабатларга путур етказади.
Шуни билишлигиммиз керакки, эр хотинининг бир ёмон хулқидан норози бўлса, унинг бошқа яхши томонлари ҳам бор эканлигини унутмаслигиммиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: яъни: “Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (Нисо сураси, 19-оят).
Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай марҳамат қилганлар:
яъни: “Мўмин эр мўмина хотиндан нафратланмасин, агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқа хулқи туфайли ундан рози бўлиб кетаверади” (Имом Муслим ривоятлари).
Демак, эр хотинининг айрим феълидан ғазабланса, дархол хиссиётларга берилмаслиги, оилани бузилишлигига, фарзандларини тирик етим бўлиб қолишлигига сабабчи бўлиб қолмаслиги, балки унинг яхши одатларини ҳам кўз олдига келтириб, юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифда айтилган яхшиликларни умид қилиб кўнглини тўқ қилиб яшаши керак бўлади.
Оила боши бўлган Ота-оналар ҳам фарзандларини оиласини мустаҳкамлашда уларга ҳаётий тажрибалари, панду насихатлари билан муросалари қочган пайтларда ораларин ислох қилишлиглари билан оила мустахкамлигига юрт тинчлигига доимий ёрдам бериб туришликлари керак.
Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейди: яъни: “Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз” (Ҳужурот сураси, 10-оят).
Аллоҳ таоло яна ўзининг каломида марҳамат қилади: «Ёппасига тинчлик ишига киришинглар».
(Бақара сураси, 208-оят)
Демак Юрт тинчлиги унинг таянчи бўлган оилаларни қанчалик тинч, осойишта бўлишлигига боғлиқ бўлар экан, Оила тинчлигига, осойишталигига харакат қилиш Юрт тинчлиги осойишталигига ҳаракат қилиш бўлади.
Муродилла Ахмедов,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022