ОИЛАДА НИЗО ЧИҚСА...

Соғлом оила келишмовчиликларни ҳал қилишни билади, муаммоларни ҳал эта олади ва оилада ҳамма бўйсуниши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлади. Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, муносабатдадир. Чунки тортишув ва келишмовчиликлар бу табиий ҳол бўлиб, жуфтларнинг бунга, албатта, эҳтиёжлари бўлади.
Келишмовчилик чиқмасин деб бутун муаммолар хаспўшланадиган ва ичга ютиладиган бўлса, бир кун келиб йиғилиб колган муаммолар катта можароларга сабаб бўлиши мумкин. Жуфтлар ўртасидаги яқинлик алоқалари таранглашади, яъни севги, ҳурмат ва ишонч туйғулари заифлашади. Тартиб йўқолади.
Ўзаро ҳақоратлашлар, жанжаллар, бақириб-чақириш, уриш, ҳатто калтаклаш оқибатида эр-хотин бирга яшай олмай қолади. Бундай ҳаёт жинсий муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Жинсий бузилиш ва қониқмаслик туфайли жуфтларда пайдо бўладиган таранглашув эса келишмовчиликларнинг янада ортишига сабаб бўлади. Шу тариқа оила боши берк кўчага кириб қолади. Охири йўқ тортишув ва жанжаллар ниҳоят уларни ҳаётдан бездиради. Бироқ тортишувлар турмушни сақлаб қолиш учун амалга оширилаётган бўлса, муаммолар осон ва ижобий ҳал этилиши мумкин.
Сиз, аввало, турмуш ўртоғингиз ва ўзингиздаги ғазаб ва хафагарчилик сабабларини аниқланг. Бу сабабларни аниқлашда “ақлга мослаш” деб номланадиган ҳимоя механизмидан, ёмон ният ва шошилинч хулосалардан ўзингизни узок тутинг.
Бошқа сабаблардан келиб чиққан ғазаб аламини турмуш ўртоғингиздан ол ишга уринманг. Унга сизнинг бу туйғулардан халос бўлишингизда ёрдам беришига фурсат беринг.Турмуш ўртоғингизнинг жаҳли чиқишига, ранжишига ва ташвишланишига сабаб бўладиган томонларингиз ҳақида ўйланг. Хатти-ҳаракатларингиз ўртасидаги ўзаро у мумий жиҳатларни кўришга ҳаракат қилинг. Узингизни турмуш ўртоғингизнинг ўрнига қўйиб кўринг.
Тортишув ва тўқнашувларни ижобий якунлаш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш фойдалидир.
- Томонлар тортишувларда ҳақиқий эмас, балки ниқобли юздан фойдаланаётган бўлса, уларни яраштириш ва муаммо-ни ҳал этиш иложсиз бўлади, бу худди ўша ниқобнинг ўзини ўзгартиргандекгап. Бу эса ҳакиқатда ҳеч нарса ўзгармаганини, муаммо ечилмаганини билдиради. Шундай экан, ниқобларни ечиб ҳақиқий юзингизни кўрсатинг. Чунки ниқобланиш соғлом алоқани йўққа чиқаради.
- Ечим осонлашиши учун келишмовчилик нуқтасини тўғри аниқлаш зарур. Бу эса турмуш ўртоғингизнинг нима демоқчи, қилмоқчи эканини тўғри билиш керак деганидир. У ҳолда аввал ният ва мақсадни ўрганинг.
- Туйғу ва фикрларингизни кўпиртирмасдан ва озайтирмасдан табиий ҳолда ўртага кўйинг. Агар тушмуш ўртоғингиз акс таъсирни кўпиртираётганингизни сезса, бошқа ҳолатларда ҳам ҳаракатларингизни худди шу тарзда қабул қилади. Жаҳл қилиш керак бўлмаган ерларда акс таъсир кўрсатганлар асл ғазабланиш керак бўлган ерларда ё бундан ҳам зўравонлик йўлига мурожаат қиладилар, ё чорасиз қоладилар. Унутмаслик керакки, чегарадан чиққан зўравонлик асл мақсад бўлган ҳикматни йўк қилади. Ўзига ишонган ва ўзини ҳурмат қилган киши, шубҳасиз, турмуш ўртоғига ишонади ва унга ҳурмат кўрсатади.
- Бир-бирингизнинг хатоларингизни кўп, ижобий хислатларингизни кам кўриш ўрнига, бунинг тескарисини бажа-ринг. Агар бунинг имкони бўлмаса, унда объектив ёндашишга ҳаракат қилинг.
- Муаммоларга фақатгина ўша пайтдаги ҳолатга кўра ёндашинг, эски гапларни кавламанг. Шундай қилинса, муам-мо осон ҳал бўлади. Жуфтлар муносабатларини ўтмишдаги афсусланишлар, айбловлар ва аразлашлар устига эмас, келажакдаги мақсадлар, умид ва ишонч устига қуришга интилиши зарур.
- Эр-хотин ўртасида доимо бир томон насиҳат берувчи ва иккинчи томон насиҳат тингловчи бўлмаслиги лозим. Ҳар икки томон ҳам маслаҳат берувчи ва олувчи бўлиши лозим. Агар жуфтлар ўртасида бу каби адолат ўрнатилмай насиҳат берувчи томонни назорат киладиган механизм шаклланмаса, у ўзини хатосиз ва нуқсонсиз кўра бошлайди. Бу эса оилани деспотик оилага айлантиради. Бундай оила шароитида улғайган аъзолар “итоатли киши” бўлиши мумкин, бирок ўз шахсиятига ва дунёқарашига эга инсон бўлмайди.
"Бахтли оила- бахтли фарзанд" китоби асосида тайёрланди.
Шухратилла Исроилов,
Учқўрғон туман “Мухаммадзариф” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022