ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?!.

Оилавий тинчлик, хотиржамликка эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, меҳр-муҳаббат орқали эришилади.
Афсуски, кейинги йилларда оила деган муқаддас қўрғонни қадрига етмайдиган, фарзандларнинг тўлақонли бахтли бўлишлари масъулиятини ҳис қилмайдиган, оғизларидан чиқаётган сўзнинг нақадар оғир сўз эканлигини билмай туриб аёлига шаръий жавоб бериб юборадиган эркаклар, ҳамма нарсадан ўзининг эркинлигини устун қўядиган аёллар сони шитоб билан кўпайиб бормоқда.
Яқинда хизмат вазифамиз тақозаси билан муаммоли оилага ташриф буюриб, аёлнинг ўз эридан жавобини сўраб турганининг устидан чиқдик. Норасидаларни тирик етим қилманг деган гапимизга, сиз хавотир олманг, болаларим етимлик нималигини билмай ўсади. Давлатимиз уй жой беради, иш билан таъминлайди, қолаверса маҳалла бор, ҳомийлар бор, хор бўлмаймиз, деган жавобни эшитдик.
Минг афсуски, давлатимизнинг, Президентимизнинг фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган аёлларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, берилаётган имтиёзлари оилавий турмушга енгил елпи қарайдиган, оила деган муқаддас қўрғонни, фарзанд деган буюк неъматни қадрига етмайдиган, луғатидан сабр сўзини ўчириб ташлаган аёллар томонидан жуда қаттиқ суъистеъмол қилинмоқда. Эркаклар эса кўп ҳолларда жиловини аёллар қўлига бериб қўйиб, оила бошлиғи эканликларини, қўл остидаги ҳар бир оила аъзосига масъул эканликларини унутиб қўймоқдалар.
Хўш, оилавий ажримларнинг олдини олиш учун нима қилмоқ керак?!.
Менинг шу соҳа мутасаддиларига таклифим бор.
ФХДЁ лар қошида, ёки оила ва хотин қизлар бўлими қошида бир неча соатлик бўлажак келин куёвларни оилага тайёрлаш курсларини, оналар мактаблари курсларини, оталар мактаблари курсларини очиш керак. Ва бу курсларда оила мавзусида етарли ҳаётий тажрибага эга бўлган маҳалла оқсоқоллари, онахонлар, ибратли оилалар вакиллари, имомлар, отинойилар, нафақадаги ўқитувчилар дунёвий ва диний-маърифий илмларни ўргатишлари керак. Токи ҳар бир ота-она янги турмуш қурган фарзандига бахтли ҳаёт кечиришида, соғлом, илмли, солиҳ фарзандларни тарбиялашларида биринчи ёрдамчи бўлишсин.
Хурматали Нортиллаев,
Чуст туман "Эшон сўфи бобо" жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022