Қоронғи режим
Image
Logo

Осмон тўла юлдуз. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам адашган одамга йўл кўрсатавермайди.

Осмон тўла юлдуз. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам адашган одамга йўл кўрсатавермайди.

Аллоҳ бандаларига вақт деган неъматнинг нақадар буюк ва қадрли эканлигини билдириб, шундай дейди:

 “У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна У зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғини етолмайсизлар

Яна бир ояти каримада:

У эслатма –ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирнинг) ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир”.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг икки неъмати, кеча ва кундуздан ибрат олиш мумкин. Аввало умрнинг тугаб бораётганлиги, албатта, яхши кунлар билан бирга, банданинг бошига ёмон кунлар ҳам борлиги, кундузлари ишлаб, кечалари дам олишликка қулай эканлиги, қуёш чиқиб ботади, инсон ҳам қанчалик даражада кўтарилмасин барибир ҳам бир кунмас, бир кун тушишлиги ва ҳоказо.

Инсон доим ҳар бир ишда вақтида бажаришга интилмоқлиги лозим. Вақт шунчалик қадрли неъматки вақтида қадрига етмаса кейн олтинга ҳам топиб бўлмайди. Буни қарангки Аллоҳь буюрган ҳар бир ибодатнинг ҳам  ўз вақти бор. Масалан беш  вақт намозни хоҳлаган пайтда ўқиса бўлавермайди. Худди шунга ўхшаш Рамазон рўзаси бўлсин, Ҳаж бўлсин буларнинг барчасини ўзи белгилаб қўйилган маълум бир муддати бор. Ҳатто закотни ҳам ўз вақти бор, яъни бир йил тўлгандан кейин беради.

Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўраганларида:

“Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ наздида қайси амал маҳбуб” деганларида, “Ўз вақтида ўқилган намоз, деб марҳамат қилдилар.

Биз ўзгармасак неъматни ўзгартирмайди, бизлар тоинки ушбу берилган фароғат вақтларни, тинч вақтларни қадрига етмас эканмиз, олиб қўйиши ҳеч нарсамас. Агарчи қадрига етсак, Аллоҳ таоло бизларни тинчлик ва фароғат неъматларига бардавом қилаверади.

Қиёмат кунида инсонлардан биринчи бўлиб сўраладиган нарса ҳам  бу вақтдир.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам айтадиларки:

 “Банда қиёмат куни 4 хислатидан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди: 1. Умрини нима билан ўтказгани? 2. Ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани? 3. Молу дунёни қайси касб орқали тпгани? 4. Ўрганган илмига қандай амал қилгани?

Ҳасан Басрий:“Одамлар дирҳамларини йўқотишдан қўрқадилар, аммо вақтларни бой беришдан қўрқмайдилар” дер эдилар.

Буюк аллома Имом Нававий, атиги қирқ  йилгина умр кўрганлар, бир неча томлик беш юзта  китоб ёзганлар.

Имом Муҳаммад умрлари охирлашиб тўшакка ётиб қолганларида, бир ўзларига кетиб, бир ўзларига келиб турган пайтларида ёнидаги шогирдларига дер эканлар: “Келинглар биронта фиқҳий масала кўриб чиқайлик, одам пиёда ҳаж қилса афзалми ёки уловда қилсами?” деб турганларида, шогирдлари: “Эй Устоз, ҳозир ўзингиз билан ўзингиз овора бўлиб турганда масала қилишнинг мавриди бўлмаса керак”. У зот айтган эканлар: “Агар умримнинг бир сонияси қолса ҳам, мусулмонлар фойдасига хизмат қилишини хоҳлайман”.

Бизчи – биз  бугунги кунимизда умримизни, вақтимизни ғанимат билаяпмизми?. Осмон тўла юлдуз. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам адашган одамга йўл кўрсатавермайди. Худди шу сингари  вақтдан фойдаланиш борасида бизга ҳам биров йўл кўрсатавермайди.

                                                                               

                                                                                Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
максжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг