Қоронғи режим
Image
Logo

ПОКЛИК – ИСЛОМНИНГ БИРИНЧИ ТАЛАБИ

ПОКЛИК – ИСЛОМНИНГ БИРИНЧИ ТАЛАБИ

Яратган ер куррасини том маънода тузатиб ва безатиб яратди, ундаги жамики нарсаларни жой-жойига қўйди ва барчасини инсон манфаатига бўйсундирди. Бунинг эвазига улардан ўз ўрнида фойдаланиш, бузғунчилик қилмаслик талабини қўйди: “Ва (Ер курраси) ислоҳ қилинганидан сўнг унда фасод ( бузғунчилик ишларини) қилманг!… (Аъроф,56). Табиат неъматларини исроф қилиш гуноҳлиги муқаддас китоблардан келтирилган қуйидаги сўзларда ҳам ўз исботини топган: Сўнгра, ўша кунда (қиёмат куни) албатта, (сизларга берилган ҳар бир) неъматлардан фойдаланганингиз ҳақида сўзсиз) сўраласизлар” (Такасур,8)

Ривоятлардан бирида айтилишича, улуғ ёшли инсоннинг дарахт кўчати ўтказаётганини кўрган биров ажабланиб сўрабди: “Шу ёшда кўчат экишдан нима наф?!” жавоб шундай бўлибди: “Мен ўзимдан олдинги инсонлар эккан дарахтлар мевасидан баҳра олганман, бу кўчатдан биздан кейингилар баҳра олишсин…” мана буни келажак олдидаги масъуллик, дейдилар. Зеро, табиат ҳам омонат, унда келажак авлодларнинг ҳам ҳақи бор.

Аммо бугун айрим манзаралардан кўнгилда оғриқ уйғонади: дуч келган жойга, ҳатто, оқиб турган тоза ариқ сувига турли маиший чиқиндилар оқизиш ҳолатлари йўқ дейсизми? Хазонларни, эски ашёларни тутатиб ёқиш-чи?! Хонадондаги чиқинди оқава сувларини кўчага ёки кичик ариқларга боғлаб қўйиш-чи?! Булар оддий ёки арзимас хато эмас. Чунки барча катта хатолар кичкинасидан бошланади. Ҳамон эсимизда, яқин-яқинга қадар яйловларда чорва боқиб, чанқаган вақтда ариқдан энгашиб сув ичилар, қорин очса, нон ивитиб ейилар эди. Бугун-чи?! Айрим анҳорларда ҳатто қўл ювишга ҳам ўйланасан киши.

Поклик, озодалик туйғулари руҳиятига сингиб кетган халқ фарзандлари учун юқоридаги каби тутумлар ярашмайди ўзимиз яшаб турган хондон, томорқа ва кўчамизнинг обод, тартибли ва озодалиги ўта муҳим.

Табиат аслида мусаффо. Масафо неъматларга эса поклик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Поклик – Исломнинг биринчи талаби. Пайғамбаримиз Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам) таъбирлари билан айтганда: “Поклик имонга чорлайди. Имон эса ўз соҳиби билан жаннатда бирга бўлади” (Имом Табароний ривояти). Юртимиз ободлигига хонадонимиз, маҳалламиз, туманимиз мисолида ҳисса қўшайлик.

Юнусхон Жаббаров
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-ноиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг