Рамазон — меҳр-мурувват, хайру саховат ойи (Поп тумани)
Ушбу ойда халқимизнинг меҳр-мурувват, оқибат ва саховат, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, йиғилганни суяш каби фазилатлари ҳар доимгидан-да кенгроқ намоён бўлади. Бу Президентимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя сиёсатига ғоят ҳамоҳангдир.
Бугун эрта тонгдан Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжидида, қўли очиқ, саховатпеша инсонларимиз ташаббуси билан хайру саховат карвони ташкил этилди. Унда вилоят бош имом хатиби, туман ҳокими, вилоят ва туман диний идора вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Рамазон ойида бундай эзгу амаллар ҳажми янада кенгайгани, Кексалар, беморлар, боқувчисини йўқотган инсонлар, ота-она меҳридан бебаҳра қолганлар ҳолидан хабар олиш борасидаги ишлар қамрови янада ортганини таъкидлаб ўтдилар.
Шундан сўнг ногиронлиги бўлганлар, ёлғиз кексалар ҳамда кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват улашиб, беморларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022