Қоронғи режим
Image
Logo

ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ

ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол. 

Ана шундай қабуллардан бири бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида вилоятдаги мўмин-мусулмонлар учун сайёр шаклида ўтказилди.   

Мазкур қабул давомида ҳамюртларимиздан кўплаб мурожаатлар бўлди.
Жумладан, оилавий муносабатлар, шаръий саволлар, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги кўплаб масалалар жойида ўрганилиб, уларни амалий ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилди. 

Эътиборлиси, ўзаро мулоқотда жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ҳамюртларимиз диний соҳада ишлаш талаб-истагини билдиришди. Муфтий ҳазратлари уларнинг ҳалол ризқ топишга рағбатларидан мамнун бўлдилар.  Мутасаддиларга мазкур фуқароларнинг қобилият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий масжидлардаги бўш иш ўринларига ходим сифатида олиш ҳақида топшириқ бердилар.

Шунингдек, жисмони имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди, ҳақдор бўлган эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, илм олишга чанқоқ толиби илмнинг шартнома пули тўлаб берилди.

Ўз навбатида сайёр қабулга келган фуқаролар Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар бир соҳа раҳбарлари халқ ичига кириб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этаётганидан мамнунлигини билдириш баробарида Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди.

#qabul #muftiy #tashrif #ramazon

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ
ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг