Қоронғи режим
Image
Logo
ҚИБЛАГОҲЛАРИМИЗ ҲАҚЛАРИДА

ҚИБЛАГОҲЛАРИМИЗ ҲАҚЛАРИДА

  Ривоят қилинишича, Зар ибн Умар исмли кишининг отасидан у ҳақда сўрашди. Отаси фарзандининг ўзига эҳтироми нечоғли эканини кўрсатиб берадиган айрим ишларидан гапириб берди: “Кундуз куни юрганимда ўғлим мен билан бўлса, орқамда юради. Тунда эса фақат олдимга тушиб юради. Бирор уй ва ҳоказо ичида бўлсам, асло ўша уйнинг томига чиқмайди”.

   Қисқа бўлишига қарамасдан олам-олам маъноларга эга бу сўзларга бироз изоҳ берсак.“Кундуз куни юрганимда ўғлим мен билан бўлса, албатта орқамда юради”. Чунки кундузи кўчалар гавжум бўлгани боис, атроф хавф-хатардан деярли холи бўлади. Бу вақтда ёмон ниятли кишилар ҳам қаршисида пайдо бўлган одамга ошкора зарар етказишдан тийиладилар. Шунинг учун Зар отасига ҳурмат юзасидан унинг ортидан юради, ундан олдинлаб кетмайди. Отасини ўзидан олдинга ўтказади. Кечқурун эса аҳвол бироз бошқачароқ. Тунда олдиндан чиққан киши ўғри, қароқчи, йўлтўсар бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда атроф хавф-хатардан холи эмас. Айниқса, гап уйдан сал нарироғи очиқ яланглик ёхуд саҳро бўлган, электр ва кўча чироқларидан холи бўлган замонлардаги шароит ҳақида кетаёт ганини ҳисобга олсак, бу ҳолатни янада аниқроқ тасаввур қилиш мумкин. Шу сабабдан Зар тунда отасини ҳимоя қилиш, мабодо қарши тараф дан бирор хавф пайдо бўлса, биринчи унга ўзи рўбарў бўлиши учун отасининг ортида эмас, олдида юради. “Бирор уй ва ҳоказо ичида бўлсам, ҳаргиз унинг томига чиқмайди”. Бунга изоҳ шарт бўлмаса керак. Ўзини отасидан юқори қўймас лик учун Зар отаси ичида бўлган бирор хонанинг ус тига чиқмайди, гарчи бу ишга эҳтиёжи бўлса ҳам...

                  Улар шундай бўлишган...

Муродшоев Абдулвоси,
Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
 масжиди имом ноиби   

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг