Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Мўмин бандаларнинг гуноҳ ва хатоларига қалқон қилиб рўзани Исломнинг Фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллох таолога хамду санолар бўлсин Умматларига чексиз муҳаббат ва шавқат кўрсатиб, рўза тутишни таълим бериб кетган Пайғамбариммиз Муҳаммад алайҳиссаломга солату саломлар бўлсин.

Жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонларига ойларнинг энг Улуғи ва фазилатлиси бўлган рамазон ойи муборак бўлсин.

 Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг  барокатлари ва раҳм-шавқати бой ойдир. Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам рамазонни васф этиб, шундай мархамат қиладилар: “Бу сабр ойи, унинг мукофоти эса жаннатдир”.  Рамазон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан биринчи ваҳий келган ойдир. Бу ходиса 610 мелодий йилда содир бўлган Рамазон Қуръон ойидир. Тафсир китобларида келишича Қуръони карим рамазон ойининг қадр кечасида лавҳул маxфуздан дунё осмонига туширилган.

Сўнгра йигирма уч йил давомида воқеа ходисалар ривожига мувофиқ равишда бўлиб-бўлиб Пайғамбаримизга туширилган. Расулуллох саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда Қуръони каримни Жаброил алайхиссалом назоратларидан тўлиқ ўтказиб олар эдилар.

  Бу улуғ фаришта билан биргаликда Қуръони каримни дарс қилардилар вафот этадиган йилларида эса Қуръон каримни  Жаброил алайҳиссаломга икки марта ўтказиб олганлар.

Бу ойнинг биринчи ўн кунлиги Аллоҳ таолонинг марҳамати, иккинчи ўн кунлиги Аллоҳ таолонинг мағфирати, учинчи ўн кунлиги дўзахдан озод бўлиш ойидир.

Рамазонда шайтонлар занжирбанд килинади ва бошқа пайт каби ёмонлик қила олмайдилар. Рамазон дуо ойи. Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам марҳамат қилиб дедилар: Албатта рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор. (Муслим ривояти)

Рамазон хайр-саховат ойидир: Абдуллох Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг саховатлиги эдилар. Ул зотнинг саховатлари Рамазон ойида-ҳар кеча Жаброил (алайхиссалом) қуръонни таълим бериш учун келган пайтларида айниқса чўққисига чиқарди. Дарҳақиқат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга яхшилик билан муруват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолданда учқурроқ эдилар. (Имом бухорий ривояти)

Шунинг учун хам қадимдан мусулмонлар рамазон кирганда ҳар галгидан саховатлироқ бўлишга одатланганлар. Давлатман кишилар заколатларини ҳам айнан рамазонда адо этишлари шундан. Бу ойнинг баракасидан ҳар бир уй баҳраманд бўлиб мўминлар қалбига хурсандчилик ва шодлик кириши учун одамлар алоҳида Рамазонга хос хайру эхсонлари билан бир қаторда закотларини ҳам шу ойда тарқатадилар. Бу зикр қилинганлар рамазон ойининг фазилатларидан бир нечтаси холос. Унинг фазилати хусусиятларини санаб адоғига етказиш мушкул. Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймизки, бу муборак ойни, рахмат, мағфират ойини дўзахдан нажот бериладиган, дуолар ижобат қилинадиган рамазон ойини барчамизга хайрли ва баракотли қилсин.  

Бобиржон Қозоқбоев,
Наманган шаҳар “Мухаммад Паноҳ” жоме
 масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг