Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК !

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК !

          Муборак Рамазон ойи ҳар бир мусулмон учун эзгу амаллар даври ҳисобланади. Хусусан ундаги меҳр-шавқат, саховат ва мурувват, ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги йўл-йўриқлар ҳар бир мўминнинг қалб истагидир. Бу эзгу амаллар азиз китобимиз Қуръони Каримда ҳам кўплаб маротаба зикр қилиб ўтилади. “Сиздан (эй, Мухаммад) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз”. Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир”. (Бақара сураси,215-оят)

          Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам  бундай марҳамат қилганлар: “То мўмин бўлмагунингизгача жаннатга кирмайсизлар, то бир-бирларингизга меҳр-мурувватли бўлмагунингизгача комил мўмин бўла олмайсизлар”. (Имом Муслим ривояти)

          Меҳр-мурувватни савобини зиёда қиладиган омил очиқ чеҳра ва ширин тилли бўлишдир. Зеро, Навоий ҳазратлари айганларидек: “Кулар юз била ато -сахо устига сахо”.

            Рамазон ойини  хар йилгидан хам кўтаринки рухда ва юртимиздаги бошланган улкан ислохотлар шукухида  кутиб олмоқдамиз. Бу ой бир-бирига меҳр-мурувват, раҳм-шавқат кўрсатадиган эзгулик ойидир. Ҳатто тарихда урушлар ҳам бу ойда тўхтатилган, бир-бири билан аразлашиб юрган кишилар ярашганлар, баъзи бир сабаблар билан нотинч бўлиб турган оилалар бу ойни ҳурматидан бир-бирларини кечириб, аҳл-иноқликка юз тутганлар. Бу муборак ойда Аллоҳ барчаларимизга кўплаб эзгуликларни ато этсин.

           

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг
Чуст туман вакили

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг