"РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК !"

Йилдан йилга юртимизда муборак Рамазон хайитини халқимиз томонидан кутиб олиниши янада файзли ва баракотли тарзда бўлмоқда десак хеч хам муболаға бўлмайди. Зеро Рамазони шариф кечаларида масжидларимизни намозхонлари билан тўлиб тошгани, барча масжидларимизда ҳатм-қуръонлар бўлгани бунинг яқол далилидир. Дунёдаги барча мусулмонлар қатори юртимиз мўмин-мусулмонлари хам бу улуғ айёмларни катта шодиёна ва хурсандчилик билан ўтказдилар
Муборак Рамазон хайити кунлари ҳар бир мусулмон учун эзгу амаллар даври ҳисобланади. Хусусан ундаги меҳр-шавқат, саховат ва мурувват, ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги йўл-йўриқлар ҳар бир мўминнинг қалб истагидир. Бу эзгу амаллар азиз китобимиз Қуръони Каримда ҳам кўплаб маротаба зикр қилиб ўтилади. “Сиздан (эй, Мухаммад) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз”. Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир”. (Бақара сураси, 215-оят)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “То мўмин бўлмагунингизгача жаннатга кирмайсизлар, то бир-бирларингизга меҳр-мурувватли бўлмагунингизгача комил мўмин бўла олмайсизлар”. (Имом Муслим ривояти)
Меҳр-мурувватни савобини зиёда қиладиган омил очиқ чеҳра ва ширин тилли бўлишдир.
Биз Рамазон ойини қандай ихлос, ғайрат ва сабр билан ўтказга бўлсак, Рамазон хайитини хам кўтаринки руҳда унданда файзлироқ ўтказмоғимиз лозимдир. Ушбу байрам кунлари хамма бир бирини Ҳайит билан самимий муборакбот этади. Хайит намозин адо этгандан сўнг биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган мехрибон ота оналаримизни сўнгра қариндош уруғларимизни хамда ёру биродарларимизни зиёрат қиламиз. Уларни кўнглини сўраш ва кўтаришга харакат қиламиз. Айрим сабаблар билан ўзаро аразлашган гина-кудратли кишилар хам бир бирларини кечириб ўзаро узр айтиб бир бирларига қучоқ очадилар. Рамазон хайити бўлганлиги учун бу улуғ кунларни азага, хафагарчиликка айлантирмаслик даркор. Ўтганларимизни эслаш уларни рухларини шод этиб, дуойи хайрлар – яхши амал, лекин бу хайит байрами рухига тасир қилмаслиги зарур.
Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти ёғилиб турган ушбу улуғ кунларда юртимиз ва ҳалқимиз келажаги учун қилаётган барча эзгу дуоларимизни яратганнинг ўзи ижобат айласин.
Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг
Чуст туман вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022