Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛАРИ...

РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛАРИ...

Аллоҳ таоло Ўзининг буюк иродаси ва чексиз ҳикмати тақозосига кўра ўзи яратган махлуқотларини фазл ва устунликда бир - биридан фарқли ва тафовут қиладиган қилиб яратди. Баъзи маконларни бошқасидан, айрим замонларни ўзгасидан ортиқ ва афзал қилиб қўйди.

Ана шундай вақтлардан бири Рамазон ойидир. Бу ой бошқа ойларга нисбатан фазилату устунликда бамисоли қуѐшнинг бошқа сайѐраларга нисбатан устунлиги кабидир.

Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа барча ойлардан олий ва муфаззал қилди. Уни кўплаб буюк фазилатлар ва улуғ имтиѐзлар билан хослади. Бу ой унда Қуръони карим нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара сураси, 185 - оят).

Восила ибн Асқаъ (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: “Иброҳим (алайҳиссалом) саҳифалари Рамазоннинг илк кечасида нозил бўлган. Таврот Рамазоннинг олтинчи куни нозил бўлган. Инжил Рамазоннинг ўн учинчи куни нозил бўлган. Фурқон (Қуръон) эса Рамазоннинг йигирматўртинчи куни нозил бўлган” (Имом Аҳмад ривояти).

Бу ойда рўза тутиш Аллоҳ томонидан фарз қилинган. "Эй иймон келтирганлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан олдин ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди” (Бақара сураси, 183 - оят). Бу ой тавба ва мағфират ойидир. Рамазон ойларининг шарофати ила мўмин бандаларнинг кичкина гуноҳлари ўз-ўзидан кечириб юборилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мамрҳамат қилиб, дедилар: “Агар катта гуноҳлардан сақланиб юрилса, беш вақт намоз, жума намози ўзидан кейинги жума намозигача, Рамазон келгуси Рамазон ойигача ўртада қилинган гуноҳлар учун каффорот бўлади” (Имом Муслим ривояти). Бошқа бир муборак ҳадисларида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар: “Кимки, рамазонни (унинг фарзлигига) ишониб ва савоб умидида тутса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Аҳмад ва Сунан соҳиблари ривоят қилишган). Яна бир ҳадисда: “Кимки, рамазон тунларини иймони туфайли ва савоб умидида (ибодат билан) қоим қилса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади”, дейилган (Имом Бухорий Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Бу ойнинг рўзаси билан машғул бўлган рўзадорнинг оғзидан келадиган нохуш ҳид Аллоҳнинг наздида мушкдан кўра хушбўйроқ ҳисобланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «... Рўзадорнинг оғзидан келувчи нохуш ҳид Аллоҳ наздида мушкдан кўра хушбўйроқдир...» (Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло рўзадорлар учун тайѐрлаб қўйган жаннатини ҳар куни қайта - қайта ясатиб туради. Ҳадиси Қудсийда айтилишича, Аллоҳ таоло рўзадорлар жаннатини зийнатлар билан тўлдиради ва унга қараб: «Бандаларим машаққат ва озорлардан қутулиб, сенинг ҳузурингга келишларига озгина қолди»,- дейди. Фаришталар рўзадорлар ҳаққига то улар оғизларини очгунларича истиғфор айтиб турадилар. Булар Рамазон ойининг айрим хусусиятлари ва фазилатларидир.

Демак, Рамазони шариф ҳар бир мусулмон банда учун улкан савоблар топиб қолиш, дўзахдан озод бўлиб олиш учун жуда ҳам қулай фурсат экан.

Шунинг учун ҳам бу ойнинг келишидан хурсанд бўлишимиз, яхши кутиб олишимиз ва бу фурсатдан ҳар биримиз унумли фойдаланиб қолишимиз даркор. Бунинг учун эса, бу муборак ойнинг рўзасини ихлос билан тутиб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхшиликлар қилиб қолишимиз керак.

Ҳафизов Шамсиддин,
Наманган туман “Халил ҳожи” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг