Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН-МЕХР МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ОЙИ!

РАМАЗОН-МЕХР МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ОЙИ!

Бу муборак ойнинг улуғлиги ва фазлидан, ҳар бир эзгу ишга бериладиган ажр ва савобнинг баракотидан умид қилиб яқин қўшниларимиз, қариндош-уруғларимиз орасида моддий-маънавий кўмакка муҳтож инсонлар бўлса аввало, қилажак яхшилигимизни ана шулардан бошламоғимиз муборак динимиз таълимотига мувофиқдир. Зеро, ҳадиси муборакда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

.(مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَاناً وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ (متفق عليه

яъни: “Кимки рамазон рўзасини имон эътиқод ва Аллоҳдан савоб умид қилиб тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”.  

Зеро, мусулмонларимиз бу ойда эҳсон-саховатларини ҳар қачонгидан кўпайтиришлари, оилаларга, бемор-ногиронларга ёрдам қўлини чўзишлари, муҳтожлар ҳолидан хабар олишлари фазилатли ва савобли ишлардан саналади. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом одамларнинг энг сахийси  бўлганлар, Рамазон ойида эса бошқа ойларга қараганда саҳийликлари янада зиёда бўлиши ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:

"كَانَ النَبِيُّ صَلَّي الله عَلَيه وَسلم أَجْوَدَ النَّاسِ بالخَيرِ وَكَانَ أَجْوَدَ ما يَكُونُفي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ  وَكَانَ جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلاَمُ  يَلْقَاهُ كُلَّ لَيْلَةٍفي رَمَضَانَ حَتَّي يَنْسَلِخَ يَعْرِضُ عَلَيْه النَبِيُّ صَلَّي الله عَلَيه وَسلم القُرْانَ فَإذا لَقِيَهُ جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلاَمُ كَانَ أَجْوَدَ بالخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ المُرْسَلَة"

(رواه البخارى)

яъни: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлар ичида яхшилик қилишда энг сахийси эдилар. У зотнинг Рамазон ойида янада сахийликлари ортиб кетарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгунларига қадар Рамазон ойининг ҳар кечасида у зотга Жаброил алайҳиссалом келиб учрашар эдилар. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам ул зотдан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил алайҳиссалом келган пайтда сахийликлари майин эсган шамолдек бўлиб кетар эди» (Имом Бухорий ривояти).

 

Манбалар асосида тайёрланди

Абдусаломхон Тожиходжаев,
Чуст тумани “
Имомқулбой жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг