Қоронғи режим
Image
Logo

Рамазон муборак ойдир!

Рамазон муборак ойдир!

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, ўн бир ойга чўзилган соғинч ва иштиёқдан сўнг ниҳоят ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат фасли, саҳовату дуо, таровеҳу Қуръон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан ташриф буюриб, бошимиз узра раҳмат соябони бўлиб турибди.

Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб етиши қийин.

Бу ибодат Қуръони карим оятлари, Пай­ғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳадислари ва Ислом умматининг ижмоъи ила собит бўлгандир. Аллоҳ таоло бу ибодатни серфазилат қилиб қўйган. Мазкур фазилатларни санаб адоғига етиш қийин.

 Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шариат истилоҳида эса, «тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир». Рўзани очувчи нарсалар деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва рўзани очиб юборадиган бошқа нарсалар тушунилади.

 Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда ҳам кўп. Жумладан, рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятнинг охирида:

  Аллоҳ таоло бандаларни рўза тутишга буюриб: «Эй имон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деган (Бақара: 183-184).

  Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар» (Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар).

 Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек, рўза бу омонатдир, рўза бу ибодатдир. Шунинг учун бу иссиқ кунларда тутаётган рўзалармизни чиройли адо этайликда Парвардигордан унинг ажрини кутайлик. Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қилдилар:

 “Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир

 “Агар менинг умматим Рамазон ойи ичидаги нарсаларни билганларида эди, албатта, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлсайди, деб орзу қилардилар. Зеро,савоблар Рамазон ичида йиғилгандир ва тоатлар мақбулдир, дуолар мустажобдир ва гуноҳлар кечирилгандир ва жаннат рўзадорларга муштоқдир.Аллоҳ таоло барчаларимизни бу муборак ойнинг файзу баракотидан насибадор қилсин!

Қодирхон Азизов,
 Косонсой туман бош имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг