РАМАЗОН ОЙИ ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАН ОЙ

Қуръони каримни инсонлар учун хидоят маёғи хамда дастурул амал бўлган манбани нозил қилиш учун айнан рамазонни Аллох таоло танлади. Роббимиз ўзи бу хақида хабар берган “Рамазон ойи – одамлар учун хидоят (манбаи) ва тўғри йўл хамда ажрим этувчи хужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара сураси 185-оят). Аллох таоло бошқа бир оятда Қуръони каримни рамазон ойини қайси кечасида нозил бўлгани хақида мархатам қилиб айтади. “Албатта, Биз (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик” (Қадр сураси 1-оят). Қуръони карим қаерда хозир бўлса, кимлар хизмат қилса Аллох таоло азизу макаррам қилади. Жаброил алехиссолату вассалом Қуронга хизмат қилдилар фаришталарни энг афзали бўлдилар.
Мухаммад саллолоху алейхи вассалламга Қуръон нозил бўлди, пайғамбарларнинг энг сайиди бўлдилар. Қуръон Рамазонда нозил бўлди, Рамазон ойларнинг султони бўлди. Қуръон Қадр кечасида нозил бўлди, кунларнинг мубораклик ва қадрли куни бўлди. Расулуллох саллолоху алейхи вассаллам рамазон ойида Қуръони каримни кўп ўқиш, уни ўрганиш, такрорлашни, дарс қилишни хам йўлга қўйган эдилар.
Ибни Аббос разуяллоху анху шундай дейдилар “Расулуллох саллолоху алейхи вассаллам одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахийликлари рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил рамазоннинг хар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишар эди” (Имом Бухорий ривоятлари) Бу хадисдан Жаброил алехиссолом Қуръонни ўқиб берар эдилар сўнг Мухаммад соллолоху алийхи вассаллам ўқиб берар эдилар.
Охирги рамазонда икки марта ўқиб беришди. Шунда сахобийларнинг катталари ва зиёлилари ўйлаб мулохаза қилиб қолишди. Расулуллох саллоху алийхи вассаллам учун сўнги Рамазон бўлди. Рамазон ойини Қуръон тиловати каби улуғ ишлар билан муъмин мусулмон ўтқазмоғи лозим бўлади. Аввалги ўтган салафи солихларимиз Қуръони карим нозил бўлган ойда барча ишларни йиғиштириб қўйиб, муқаддас каломни тадаббур ва тафаккур билан тиловат қилишга киришар эдилар. Масалан мазхаббошимиз Имоми Аъзам рахматуллохи алайх хар куни бир марта қуронни хатм қилар эдилар, Рамазонда эса хар куни икки марта хатм қилар эдилар.
Бир марта кундузи, бирмарта тунда. Имом Молик рахматуллохи алайх рамазонда хадис ўқиш ва илм мажлисларини тарк этиб, Қуръон тиловатига астойдил киришар эдилар. Имом Шофе рахматуллохи алайх хар рамазонда олтимиш марта Қуръони каримни хатм қилар эдилар. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоху анхо рамазонда тонгдан бошлаб, Қуръондан қироат қилар эдилар тоинки қуёш чиққунича, сўнг ухлаб дам олар эдилар. Қуръони каримни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтарилган кўрсатмалар бор бу саволга Ибни Ражаб рахматуллохи алайх ушбу гаплари жавоб бўлади.
У зот айтадилар: “Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтариб, доим хатм қилишга тегишлидир. Инсон умри давомида доимий хатми Қуръонни йўлга қўймоқчи бўлса, уч кундан оз муддатда хатм қилмайди. Лекин рамазон ойи каби фазилатли кунлар, Қадр кечасидек буюк кечалар, Маккаи-Мукаррамакаби улуғ жойлар бўлса, азиз вақт ва мўтабар жойларни ғанимат билиб, кўпроқ хатм Қуръон қилиш мустахабдир”.
Бизлар Оиша розияллоху анхо ва мазхаббошларимизга эргашиб Рамазонни ғанимат билиб, хатми Қуръонни кўпайтиришмиз лозим бўлади. Қуръони карим баракадир ва қалбларимизга, юзларимизга нур бўлади. Сахобалар бир бирлари билан кўришсалар Қуръондан қанча ёдлагансиз деб сўраб сухбат қилишар эди азизлар. Қуръони каримни ўқисак ибодат бўлади Аллох Таоло яхши кўради, Мухаммад саллолоху алейхи вассалламни энг буюк амалларини бажарган бўламиз. Қуръони каримни яхши кўрсак ва хизмат қилсак улкан савоб ва мукофотларга еришамиз.
Уламоларимиз айтадилар, ким дунёни хохласа Қуръон ўқисин ёки охиратни хохласа Қуръон ўқисин. Кимики дунё ва охиратни хохласа Қуръони каримни ўзига лозим тутсин. Барча мумин мусулмонларни ўқиётган Қуръони каримни баракоти ва фазилатидан Аллох таоло бахрамант қилсин, охиратда Қуръон шафоатига насиб қилсин.
Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар “Уста Исматуллох хожи” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022