РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК БИЛАН ТАНИШИЛИБ ЧИҚИЛДИ...

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббoсиддинов бошчиликларида Учқўрғон тумани жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.
Масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, масжид бинолари техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек Учқўрғон туманида фаолият кўрсатаётган масжидларнинг меъёрий ҳужжатлар билан ишлаши ва молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилди, ўрганиш мобайнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати









Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022