РАМАЗОНГА МУНОСИБ СОВҒА

Шу кунларда юртимизда Рамазонга тайёргарлик ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда. Айниқса, юртимиздаги аксар масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилиши юртдошларимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Поп туманидаги “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар.
Абдулҳай домла Турсунов дастлаб йиғилганларга масжид янги биносидаги илк жума мавиъзасини қилиб, масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар.
Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, бизларга мана шундай имкониятлар яратиб берган муҳтарам Юртбошимиз ҳақларига дуо қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати



Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022