Рамазони шариф сабоқлари

Муқаддас диний ва миллий қадриятларимиз, эзгулик, саҳоват, меҳр-мурувват, инсонийлик, маънавий поклик ва шукроналикни ўзида мужассам этган рамазони шариф фазилати жиҳатдан ойларнинг султонидир. Бутун мусулмонлари учун табаррук бўлган меҳр-шафқат ва саҳоват рамзи моҳи Рамазон Қуръони Карим нозил бўлгани билан ҳам бутун дунё мусулмонлари учун табаррук ва азиз. Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамизга муборак қилиб, Ўзи рози бўладиган ибодатларни бажаришимизга мувофиқ айласин!
Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи санасида фарз қилинган. Аллоҳ таоло рамазон рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини Қуръони каримда батафсил баён қилган.
Ушбу ойнинг фазилатини олий қилувчи икки нарса борки, уларни биринчиси – рамазон ойида инсониятга қиёматгача илоҳий дастур қилиб туширилган Қуръони карим нозил бўлгани, иккинчиси – бу ойда фазилати ҳақида минг ойга татийдиган қадр кечасининг борлигидир. Рамазон – Қуръон ойидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга тўлиқ ўқиб берар эдилар. Вафот топадиган йилларида эса Қуръонни бу улуғ фариштадан икки марта ўтказиб олганлар.
У зот Рамазон ойида Қуръон тиловатини кучайтириб тунги намоздги қироъатларни узайтирар эдилар. Ўтган солиҳларимиз ҳам бу ойда Қуръонни бир неча бор ҳатм қилиб чиқишар эдилар.
Рамазони шариф – нафсни тарбиялаш ойи, ибодат ва ҳидоят, эзгулик ойидир. Бугун бутун юртимиз бўйлаб шафоат, раҳмат ва мғфират ойига ҳос эзгу қадриятлар, меҳр – шафқат, ҳайру саҳоват каби фазилатлар кенг қулоч ёзмоқда ибодатларимизга ҳамоҳанг, ўтган азиз авлиёлар, аждодларимизни ёд этиш, хотира ва қард туйғулари, зиёратгоҳларни қабристонларни обод қилиш, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишдан қалбларимиз шод ва масрур.
Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори юртимизда дини Ислом, эзгу анъаналар улуғланаётганининг ифодаси сифатида, эътиқод ибодатларимизга, савобли амаллар, эзгу саъй ҳаракатларга кенг имкониятлар ва эмин-эркинликлар яратиб бермоқда.
Шарофатли ой саодати барчамизга қутлуғ ва ҳайрли бўлсин!
Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани “Зайд ибн Хорис” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022