ШУКРОНАЛИК ЭЪТИРОФИ

Шукр сўзи неъмат берувчига мақтов айтмоқ ва неъматни неъмат берувчи рози бўладиган равишда нисбатан ишлатилади. Аллоҳга шукр қилиш – у зотнинг берган неъматларига қурби етганича миннатдорчилик билдириш ва ўша неъматларни, Аллоҳ рози бўладиган равишда ишлатишдир. Юртимизда инсон қадрини тиклаш билимини ошириш, эркин яшаши, барча меъёрий ҳуқуқлардан фойдаланиши, исломнинг беш арқони тўлиқ адо этилишида имкониятлар кўлами кенглиги аёлларни ҳуқуқи, оилада ўрни бебаҳо эканлиги уларни зўравонлик, тазйиқ, камситиш, хорлаш болалари билан кўчаларда қолдириш каби миллатимизда динимизда ёт иллатлардан ҳимояга олингани диққатга сазовордир. Аллоҳ таоло “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”. (Иброҳим сураси, 7-оят)
Айниқса Муфтий ҳазратларига Шайх мартабаси берилиши, Ислом олами робитаси уламолари қаторига, ҳамда дунё донишмандлар уюшмасига қабул қилинишлари халқимизга динимизга қилинган катта ғамхўрликнинг намунасидир. Диний идорамизнинг имомларимизга қилинган ғамхўрликлари, уларни билимлари, салоҳиятларини ошириш, малакаларини мустаҳкамлаш, оилавий турмуш тарзларида кўмак берилиши меҳроб ходимларини муносиб тақдирлашлари раҳнамолик белгисидир. Гуруҳ раҳбари сифатида ҳаж ва умра ибодатларига бепул хизматга юборилишимиз қадрлашнинг кўринишидир. Чет элга хизмат сафарига юборишлари, жумладан, каминани 2023 йил апрели ойининг тўртинчи кунидан, ўн биринчи кунлари оралиғида Россия давлатининг Екатеринбург шаҳрида юртдошлар билан учрашиб, суҳбатлашиб, меҳнат мигрантларини турмуш тарзи, ишлаш жойлари билан танишиб ватанга муҳаббат, шукроналик, ёт эътиқод, ғоялардан эҳтиёткор бўлиш тўғрисида Урал университети талабалари билан бўлган ва қилинган учрашувлар, президентимизнинг ўз халқига ўзга юртларда меҳнат қилаётган эркагу-аёлга ғамхўрликларидир. Вилоят вакиллиги ташаббуси билан муносиб йил имомларини совғалар билан рағбатлантиришлари қилган меҳнатларига муносиб бўлди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)
Шукримиз кўп бўлсин. Ризқларимиз илмларимиз зиёда тинчлигимиз бардавом бўлсин. Вилоят имом-хатибларини туманларга бориб чегара ҳудуд масжидларда шукроналик, тинчлик, тотувлик, ахл-иноқ, меҳр-шафқати, ватанга муҳаббат мавзуларида қилаётган маъруза суҳбатлари таҳсинга сазовордир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг неъматларини сўзлашлик шукрдир уни тарк қилмоқ ношукурликдир”, деганлар.
Шундай экан берган неъматларига шукр қилувчилардан бўлишимизни насиб этгин.
Хусанхон Иброхимов,
Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022