Қоронғи режим
Image
Logo

СУВ — БЕБАҲО НЕЪМАТ

СУВ — БЕБАҲО НЕЪМАТ

    Қуръони каримнинг бир неча сурасида Парвардигор Ерга аниқ бир ўлчовда ёғин ёғдиришини зикр этган. Агар Аллоҳ таоло бир йилгина Ерга умуман қор-ёмғир ёғдирмай қўйса ёки керагидан ортиқча ёғдирса, бунинг оқибати нима билан тугашини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Бунинг ўлчови, миқдори Парвардигорнинг ёлғиз ўзига аён. Қуръони карим оятларида сув, унинг фойда ва самаралари ҳақида олтмишдан зиёд ўринда зикр этилган. Бу ояти карималардан Аллоҳ таолонинг Ер юзида униб-ўсишга, ҳаёт кечиришга қобилияти бўлган инсонлар, ҳайвонлар ва наботот оламини обиҳаёт — сувдан яратгани маълум бўлади.

Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни ва унинг муҳим захираларини, жумладан, энг муҳим илоҳий неъматлардан бири — сувни эҳтиёт қилиш, асраб-авайлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этади.

РИВОЯТ

Кунларнинг бирида Ҳорун ар-Рашид ҳарбий сафарга чиқди. Ёнида доно вазирларидан Ибн Саммок бор эди. Йўлда жуда чанқаган ҳукмдор бетоқатлик билан сув сўради. «Худо ҳаққи, бироз сабр қилинг», деди Ибн Саммок. Кейин кўзада сув узата туриб қайтиб олди ва: «Фараз қилинг, ушбу сувдан ман қилиндингиз, уни ичиш учун нимангизни берардингиз?», деб сўради.

— Мулкимнинг ярмини берган бўлардим.

Ҳукмдорнинг ташналиги қонганидан кейин доно вазир яна сўради:

— Мана, сувни ҳам ичдингиз. Энди Расулуллоҳ(с.а.в)га яқинлигингиз ҳурмати, айтинг, ўша сув вужудингиздан қайтиб чиқмади, яъни пешобингиз тутилиб қолди дейлик. Унинг қайтиб чиқиши учун нима қилардингиз?

— Мулкимнинг қолган ярмини берардим.

Шунда Ибн Саммок: «Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга ҳам арзимайдиган мол-мулк учун ўзини таҳликага отиш, талашиб-тортишиш, унга эга бўлиб қувониш ақлли одамга ярашмайди», деди. Бу сўзлардан Ҳорун ар-Рашид қаттиқ таъсирланиб, ҳарбий юришни бекор қилди. 

 

Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида унда сувларни оқизиб турли ўт-ўлан, дов – дарахтларни ўстириб ҳам қўйди. Қуръони каримнинг кўпгина сураларида Аллоҳ таоло инсонларга Ўзи ато этган неъматларини эслатар экан, сувни ҳам алохида зикр қилган: “Унинг аломатларидан (бири) ерни хор (қуруқ) ҳолда кўришингиздир. Бас, қачонки, Биз унинг устига сув (ёмғир) ёғдирсак, у харакатга келар ва унар. Албатта, ўша ерни тирилтирган зот ўликларни ҳам тирилтира олувчидир. Зеро, У барча ишга қодирдир”. (Фуссилат, 39)

Аллоҳ таолонинг Ўзи ато этган неъматлари орасидан сувни алоҳида эслатиб ўтиши бежиз эмас. Сабаби, инсон хаёти ва фаолиятида сув энг бебаҳо неъматлардандир. Инсон овқатсиз бир икки хафтагача яшаши мумкиндир, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Одам танасидаги сув агар 15 % га камайса, у халок бўлади. Мутахассислар фикрича, Инсон танасининг аксар кисми сувдан иборат. Масалан, чақалок оғирлигининг 75 % ни сув ташкил этади. Сув инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Бунга яна унинг тозаланиб – покланиш ва бошка мақсадларда ишлатадиган суви ҳам қўшилса, инсонга сув канчалик зарур ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади. Аллоҳ таоло сувнинг қанчалик бебаҳо неъмат экани хақида баён этар экан, сув воситасида бандаларга ато этадиган жуда кўп имкониятларни ҳам эслатади: “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин: Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни (гиёхлар унсин, деб) ёрдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кукатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, мева—ю гиёҳларни ҳам. (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингизнинг истеъмоли учун (яратдик).” (Абаса, 24-32)

Аллоҳ таоло инсонларнинг Ер юзида экин-тикин қилишлари, тирикчиликларини ўтказишлари, умуман фаравон ҳаёт кечиришлари учун осмондан мўл қор-ёмғирларни муайян тизим асосида туширади. Булардан ташқари инсонларга ва уларнинг чорваларига емиш, озуқа қилиб, қанчадан-қанча ҳар-хил меваларни, турли ўт-ўланларни ҳам Аллоҳ таоло ўстириб қўйган. Агар У осмондан қор-ёмғир ёғдирмаса, У яратган Қуёш нур сочмаса, Ер тупроғи унумдор бўлмаса, дарахт-экинларнинг бирортаси кўкармас эди. Инсон булардан ибрат олиб, ақл юритмоғи даркор. Аллоҳ берган бу бебаҳо неъматлар учун Унга тоат-ибодатда бўлиши лозим.

Сув бўлмаса, экин-тикинлар ўсмайди, чорва ҳайвонлари ҳалокатга учрайди, ер юзида ҳаёт тугаб, яшашнинг имкони ҳам қолмайди. Сув етиб бормаган улкалар қурғоқчиликка айланади, осмондан Аллоҳ ёғдирган сув, яъни қор-ёмғир ёққачгина яна ҳамма нарса «тирилиб» тўлақонли ҳаёт бошланади. Хозирда дунёда сув танқислиги асосий глабал муаммога айланмоқда айниқса араб диёрларида сувни жуда қадри баланд. Минг афсус айримлар сувни исрофидан қўрқмай  оқизиб, машина ювиб сув, жўмракларига эътиборсизлик қилмоқдарар.Уламоларимиз ҳатто тахоратни насияга қилиб бўлмайди дейдилар. Демак ибодат учун тахоратни олдиндан пулини тўлаши агар сув омма учун бўлса исроф қилиб ишлатиш харом, ўз уйидаги сувни исроф қилиш макруҳ деганлар. Шунинг учун халқимиз ишлатган ва ишлатадиган сувларини ҳақини вақтида тўласалар ибодатлари янада мукаммал бўлади. Савдо дўконларидан 1 литр сувни фалон пулга олиб ичиомоқдамиз  Аллоҳ таоло берган сув немати қанчалик арзон бўлса ҳам ҳақини тўлашга беэътибор бўлиб натижада қарздорлик кўпайибкетади.  Динимизда қарздорликдан жуда эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирилган. Сув барчаларимиз ҳонадонлримизга беминнат етиб келиши учун жуда катта маблағ ва машаққатлар кетади. Шуни инобатга олиб ҳар томчи сувни қадирлаб, исроф қилмай вақтида пулини тўласак  ва тежасак Аллоҳ таоло янада зиёдаси билан беради. Аллоҳ таоло ҳаммамизни юқорида келтирилган оят ва ҳадисга мувофиқ сувга эътиборли бўлиш, уни тежаб ишлатиш ва Аллоҳ таолонинг ушбу неъматига доимо шукур қилиб вақтида ҳаққини тўлаб боришимизни насиб қилсин!

Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шахар Мирёқуббой-Мирҳакибой жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг