Қоронғи режим
Image
Logo

СУВ ҲАЁТ МАНБАИ

СУВ ҲАЁТ МАНБАИ

Аллоҳ таоло ерни ёйиб, яшашга қулай қилиб яратгани баробарида унда сувларни оқизиб қўйди, турли ўт ўлан, дов дарахтларни ўстириб ҳам қўйди.  Қуръони каримнинг кўпгина сураларида Аллоҳ таоло сизу бизларга ато этган кўпгина неъматларини эслатар экан, Воқеа сурасининг 68-69-70- ояти карималарида сувни ҳам зикр қилиб биз инсонларни тафаккур қилишликка хамда шукур этишга чақиради.

Яъни “Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлар эдик. Бас (шу оби ҳаёт учун хам)  шукур қилмайсизми?” деган.

Қуръони каримда сувнинг зикр этилиши бежиз эмас. Сабаби, инсон ҳаёти ва фаолиятида сув энг бебаҳо, зарур неъматлардандир. Ҳатто инсон танасининг катта қисми сувдан иборат. Масалан, чақалоқ оғирлигининг етмиш беш фоизини сув ташкил этади. Сув инсон ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу дуони мунтазам ўқиб юрганлар: “Сувни Ўз рараҳмати билан чучук қилиб қўйган, гуноҳлариммиз сабабли шўр ва аччиқ қилиб қўймаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” дердилар.

Бугунки кунда биз инсонларнинг бу бебаҳо нематга муносабатиммиз қандай, афсуски айрим инсонлар томонидан сувни исроф қилиш етмаганидек, айрим жоҳил кимсалар томонидан сув ҳавзаларига, ариқ, канал ва сув шаҳобчаларига турли чиқиндилар ташланмоқда. Уларни ифлослантириш шу даражага етдики, ҳатто бъзи  хонадонлар оқава - нажосат  сувларини ҳаётиммиз манбаи анҳорларга, каналларга оқизмоқдалар. Бу иш на шариатга ва на инсоний қонун қоидаларга тўғри келади.

Фаҳри коинот айтганларидек "Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фаҳрга ўтманглар" деганлар ҳадиси шарифдаги зикр қилинган салбий иллат исрофгарчиликдан огоҳ бўлиб, бундай гуноҳ ишларни қилмасликда

 ўзиммизни ва ўзгаларни масул эканимизни англамоқ зарур экан, Аллоҳ бизларга берган барча нематларни қадрига етиб асраб авайлаб шукрини адо қилиб яшамоқликни насиб этсин.

 

Илхомжон Юнусов,
Косонсой тумани “Бузрукҳўжа” жоме
 масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг