Қоронғи режим
Image
Logo
«САЛАФИЙЛИК»

«САЛАФИЙЛИК»

Сўнгги вақтларда «салаф солиҳларга эргашиш» шиори остида «салафийлик» мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки «салафларнинг издошларимиз» деб ҳисоблайдиган мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

Сохта салафийлар қўйидаги ғояларни илгари сурадилар:

  • Қуръон ва суннада ёзилган қоидаларни сўзма- сўз тушуниб, кўр- кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар;
  • Жиҳодни исломнинг олтинчи аркони деб ҳисоблайдилар;
  • Такфир (куфрда айблаш) ва ҳижрат (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар;
  • Фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар;
  • тасаввуф, урф-одат ва миллий қадриятларни инкор этадилар;
  • Ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағрикенкликни ёқламайдилар;
  • ҳар қандай янгиликни «бидъат» деб ҳисоблаб, уни рад этадилар.

Айниқса, сохта салафийлар томонидан тарғиб қилинаётган мазҳабсизлик ғояси, асрлар давомида шакилланган диний анъаналарни издан чиқариб, бир юрт мусулмонлари ўртасида парокандаликни юзага келтирмоқда.

    Ҳозирги кунда сохта салафийлар мазҳабларни инкор қилиш масаласида ўз усулларини бир оз ўзгартирганлари кузатилмоқда. Энди улар мазҳабларни тўлиқ инкор қилиш йўлидан воз кечиб, мазҳаббошиларнинг қарашларини қабул қилмоқдалар. Аммо мазҳаб йўлини давом эттирган уламоларни хато йўлда деб, тарғиб қилмоқдалар.

Тадқиқотлар ҳозирда жаҳон интернет тармоғида сохта салафийларнинг тарғиб- ташвиқот ишларини ташкил этиш учун очилган бир неча мингдан зиёд веб- сайтлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Уларга асосан диний асосдаги низоларни келтириб чиқарадиган маълумотлар, диний экстремистик ва террорчи ташкилотлар раҳбарларининг турли баёнот ва мурожаатлари жойлаштирилмоқда.

Мутаассибликка асосланган назарий қарашлардан террорчилик амалиётига ўтиш, террорчиликнинг янги усулларига мурожаат қилиш ҳамда замонавий технология ва коммуникация воситалари имкониятидан фойдаланган ҳолда ўз ғояларини тарқатишга уриниш сохта салафийликнинг бугунги кундаги муҳим хусусиятларидан ҳисобланади.

 

Иброхим Қосимхўжаев,
Наманган шахар “Ғойибберди махдум”жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг