
САЛОМАТЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ.
Муқаддас динимизнинг илоҳий таълимотида инсон учун энг зарур бўлган соғлиқнинг улуғ неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш, зарурлиги алоҳида таъкидланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар. “Икки неъмат бор, кўпчилик кишилар бу иккисининг қадрига етмайдилар, сиҳат саломат ва хотиржамлик” Имом Бухорий ривояти. Дархақиқат, сихат-саломат шунчалик улуғ неъмат бўлишига қарамасдан, унинг қадрига кўпроқ уни йўқотган кишилар етади.
“Соломатлик соғлом кишиларни бошидаги тождир, уни эса фақат беморларгина кўради”. Динимиз бирор инсонга касаллик етса даволанишга буюради. Аммо, касаллик оғир бўлиб, уни даволашни имконияти бўлса у холда доволаниш вожиб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Даволанинглар, зеро, Аллоҳ таоло бирор дардни берган экан, унинг довосини ҳам пайдо қилиб қўйган, фақат бир дарддан бошқа. У ҳам бўлса кексаликдир” деганлар.
Касалликни даволашдан кўра уни олдини олган маъқул, бунинг учун динимизда бунга кўрсатмалар мавжуд. Моддий ва маънавий покликга буюрганлиги, қайси амаллардан қайтарган ва нима нарсани харом қилган
бўлса албатта, унинг замирида ҳам инсоннинг соғлигини сақлаш, умуман ҳаётини асраш мақсади ётади.
Расулжон Алихонов,
Норин тумани “Қозоқовул” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022