Шайтонни хорлайдиган оят

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга шундай бир оят нозил бўлди, у Сулаймон алайҳиссаломдан бошқа бирор пайғамбарга нозил қилинмаган. У “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” оятидир”.
Намл сурасида “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” ояти нозил бўлган. Роббимизбандаларини Ўз расули орқали ҳар бир ишни “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошлашга буюрди.
Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳнинг номи билан бошланмаган ишнинг орқаси кесикдир”.
Тақий Усмоний ҳазратлари “Зикр ва фикр” китоби муқаддимасида “Бисмиллаҳ” шарҳида бундай дейди:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:“Киши кўчадан уйига келар экан, эшиги олдигача шайтон у билан бирга келади. Аммо киши уйга қадам қўйишдан аввал “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деса, шайтоннинг бу ерда насибаси қолмай, кетиб қолади. Овқатланишда ҳам “Бисмиллаҳ” билан бошланса, шайтон овқатга шерик бўлмайди”.
Ривоятда келтириладики, Аллоҳ таоло лавҳ ва қаламни яратгач, қаламга қиёматгача бўладиган нарсаларни лавҳга ёзишни амр қилди. Шунда қалам: “Эй Раббим,нима билан бошлайман?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошла”, деди. Қалам ушбу калимани етти юз йил муддатда ёзди. Сўнг Аллоҳ таоло улуғлиги билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматидан қайси бир эркак ёки аёл ушбу калимани айтса, унинг номаи аъмолига етти юз йиллик савоб ёзилишини қасамёд қилиб айтди.
“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” калимасида Аллоҳ таолонинг 99 исм ва сифатларидан айнан учтаси – Аллоҳ, Ар-Роҳман ва Ар-Роҳийм лафзлари олинганининг ҳикмати нима экани қуйидагича изоҳланади: Аллоҳ лафзи зотий исмлардан, Ар-Роҳман лафзи сифат исмлардан ва Ар-Роҳийм лафзи феълий сифатлардандир. Демак, бу учала исмни зикр қилиш савоб жиҳатидан барча исмларни зикр қилган билан баробардир. Чунки инсоннинг ҳолати ҳам учтадир: дунёга келиш ҳолати, дунёдаги ҳолати ва охиратдаги ҳолати. Аллоҳ лафзи инсонни йўқдан бор қилувчи эканига, Ар-Роҳман лафзи дунёда неъмат берувчи эканига ва Ар-Роҳийм лафзи охиратда раҳмли эканига далолат қилади.
Ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳу айтишларича,“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” нозил бўлганда олтита иш содир бўлган:
- Булутлар машриқ томонга силжиди.
- Шамоллар эсишдан тўхтади.
- Денгизлар тўлқинланишдан тўхтади.
- Бутун жониворлар унга қулоқ тутди.
- Осмонданкаттаоловтушиб, шайтонларникуйдирди.
6.Аллоҳ таоло Ўзининг иззати ва буюклигига қасам ичиб айтди: «Қайси нарса устида Менинг буномим зикрқилинса, албатта,унда барака бўлади».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳуанҳу: “Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”ни кўп ўқисин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади”, деганлар(Ибн Атийя ривоят қилган).
Буни бошқа ҳадиси шариф ҳам таъкидлаб келадики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ўттиздан кўпроқ фаришталарнинг шошиб (ер юзига тушиб) келаётганини кўрдим”,дедилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни бир киши
«رَبَّنَاوَلَكَالْحَمْدُحَمْدًاكَثِيرًاطَيِّبًامُبَارَكًافِيهِ»ни ўқиган пайтда айтган эдилар. Бу калималарда ўттиздан кўпроқ ҳарф бор, ҳар бир ҳарф эвазига биттадан фаришта тушган. Айни шу тарзда “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”да ҳам ўн тўққизта ҳарф бор, дўзахдаги азоб фаришталар ўн тўққизтадир.
Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ муснадларида келадики, бир саҳобий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловларига мингашиб олган эдилар.У киши айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биялари бир оз қоқилиб кетди. Шунда мен: «Ҳа, шайтонга хор бўлгур!» дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундоқ дема, бу гапингдан шайтон ғурурланади ва буни мен ўз кучим ила қилдим, деб ўйлаб қолади. Ундан кўра «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дегин. Ҳа, «Бисмиллаҳ» сабабли шайтон пашша каби паст ва хор бўлади», дедилар».
Мусулмон киши уйга кирганда ва чиққанда, уловга минганда ва тушганда, қоқилиб кетганда, овқатдан олдин, кийим кийганда, бирор китоб ўқиганда ёки ёзганда, уй-рўзғор ишларига киришганда, бирор янги иш бошлаганда – умуман, ҳар бир ишда “Бисмиллаҳ” десин.
Шунингдек, аёллар таом тайёрлашда қозонга ҳар бир масаллиқни солар экан,бу калимани зикр қилиши керак. Болаларга ҳам «Бисмиллаҳ»дейишни ўргатиш зарур. Бу шундай амалки, уни айтиб юриш қийин эмас. Аммо озгина эътиборли бўлиб, ушбу калимани кўп айтишга одатланилса, инсоннинг номаи аъмолига тўхтовсиз савоблар ёзилиб туради. Бу амалнинг баракотидан барча ишларимиз ибодатга айланади, инша аллоҳ.
Наманган вилояти бош имом-хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси,
Ҳодияхон РАҲМОНОВА тайёрлади.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022