Қоронғи режим
Image
Logo

СИЛАИ РАҲМ

СИЛАИ РАҲМ

Силаи раҳм - қариндошлик ришталарини боғлаш бўлиб, у инсоний муомалаларнинг энг афзалидир. Унинг акси бўлган қариндошлик ришталарини узиш эса, қотиур - раҳм бўлиб, у энг оғир гуноҳлардан хисобланади.
Аллоҳ таоло бандаларини қариндошлик ришталарини боғлаш ва мустаҳкамлашга буюриб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.
"Сиздан ( эй, Муҳаммад ! қандай эҳсон қилишни сўрайдилар . Айтинг : Ниманики хайр - эҳсон қилсангиз, ота - она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз ! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир " ( Бақара сураси 215 - оят ).
Қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсонни ризқини кенг ва умрини узун бўлишига сабаб бўлади. Силаи раҳм қиладиган инсон бу дунёда кўп яхшиликларга эга бўлиш билан бирга охиратда улуғ ажру мукофотлар соҳибига айланади.
Шу билан бирга қариндошлик ришталарини узиш энг оғир гуноҳлардан ва ёмон феъллардан ҳисобланиб, тошбағирлик ва ҳиссиётсизлик деб баҳоланади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи киши қариндошлар тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида (борди - келди) алоқа қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда уларга алоқани боғлаган одамдир" (Имом Бухорий ривояти).
Силаи раҳм деганда яқинлар билан яхши муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликлари билан қувониш, мусибатларига ҳамдард бўлиш, муҳтож бўлсалар уларга ёрдам бериш, уларни доимо зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш, қалбида уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилиш йўлида бор куч ва ғайратини сарф қилиш каби фазилатларни ўз ичига олади. Расули акрам соллалоҳу алайҳи васаллам: " Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, силаи раҳм қилсин ", деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизни рушди ҳидоятидан адаштирмасин. Қариндошлар орасидаги силаи раҳмнинг мустаҳкам бўлишини насибу рўзи қилсин. Ўзининг розилигига олиб борадиган амалларда барчаларимизни бардавом қилсин ! Юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини зиёда айласин.

Маъсумхон Турғунов
Наманган шаҳар"Шайх Эшон " жоме
масжиди имом - хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг