Силаи раҳм фазилати

Азизлар динимиз ислом дини бизларни кўплаб амалларни бажаришга ва баъзи амаллардан ўзимизни тийишлигимизга буюради. Бажаришлигимиз керак бўлган амаллардан бири бу силаи-раҳм амалидир.
Динимиз доимо ўзгаларга яхшилик қилиш ва дўстлик алоқаларини боғлашга тарғиб қилади. Хоссатан қриндошлар орасидаги муносабатни мустаҳкамлашга буюриб, бу хар бир мусулмон зиммасидаги илоҳий бурч эканлигини кўп бора таъкидлайди. Бу алоқалар силаи-раҳм деб аталади.
Силаи - раҳм маъноси, арабча сўз бўлиб сила боғлаш раҳм қариндош маъносини билдиради . Яъни қариндошлик ришталари боғлаш дегани.
Бу борада Алло таъоло ўз каломининг Раъд сурасининг 21-оятида "Ва Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (Яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар. деб марҳамат қилади
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу мавзу жуда муҳим эканлигини таъкидлаб муттафақун ъалайҳ бўлган ҳадисларида "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса қариндошлик алоқаларини боғласин" деб марҳамат қилганлар. Демак азизлар Аллоҳ таъоло ва охиратга иймон келтирган муъмин банда доимо қариндошлик ришталарини боғлаб юришлиги талаб қилинади. Хоссатан ака-укалар ва опа-сингиллар ораларидаги алоқани доимо боғлаб юришлари зарур.
Силаи-раҳм шундай фазилатли амалки уни боғлаган мўъминни умри узоғ бўлиб, ризқи ҳам кенг бўлади. Чунки Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким Ризқи кенг ва фаровон бўлишини ва ҳаёти узун бўлишини истаса, қариндошларидан ўзини узмасин” деб марҳамат қилганлар
Лекин минг афсуслар бўлсинки бугунлик кунда жамиятимизда яъни аҳоли орасида бунга бепарво бўлиб, яқин қариндошлар орасида ҳатто ака-ука ва опа сингиллар ораларида ҳам силаи-раҳмни узилганлигини гувоҳи бўламиз. Бу силаи-раҳмни узишлик гуноҳи кабилардан эканлигин эсларимиздан чиқармаслигимиз зарур. Ҳатто Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида “Қариндошлик алоқасини узиб қўйган одам жаннатга кирмайди”, деб биз умматларни огоҳлантирганлар.
Барчаларимиз силаи раҳмга бепарво бўлмай, доимиз равишда яқинларимиз билан боғланиб туришлигимизни Аллоҳ таоло насиб қилсун.
Баҳодир Мирфайзиев,
Косонсой тумани "Содод" жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022