СОҒЛОМ ОНАДАН – СОҒЛОМ БОЛА

Ёруғ дунёда одам зоти учун неъматларнинг энг улуғи фарзанддир. Фарзанд туғилганида наинки ота-она, балки барча-барча хурсанд бўлади. Шунинг учун ҳам фарзанд туққан аёл қадр топади, эъзозланади. Айниқса, бирин- чи фарзанди туғилганида ота-онанинг қувончи еру кўкка сиғмайди. Мол-давлати, мансаб-мартабаси туфайли сез-маган ажиб бир ҳузурни ҳис этади.
Хотин-қизларимиз ва фарзандларимизнинг хар томонлама соғлом булишлари учун қилинаётган барча саъйи харакатлар Ислом дини қоидаларига, шаръий хукмларга хам тула мос ва хос. Ислом гузал динки, инсонларни муносиб равишда эзгуликка чорлайди, адолатга, мехр-шафқат, рахмдиллик, эхсон ва мурувватли булишга буюради.
Шу маънода соғлом онадан Соғлом бола тугилиши, ахди аёлларга юксак эътибор билан муносабатда булишимиз зарурлиги азалий кадриятларимиз-дандир.
Фарзандларимиз хар томонлама Соғлом булгандагина соғлом ва буюк келажакни умид қилишимиз мумкин.
Пайғамбаримиз Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: «Афсуски, икки нарсанинг қадрига етилмайди», - дедилар. - Булар тинчлик ва саломатлик. Кизларимизнинг вояга етмасидан бурун эрта турмушга берилиши, қайнона ва келинлар уртасидаги муносабатларнинг риёдан холи эмаслиги, куёвларнинг мутаассибона «Менинг айтганим булади» кабилидаги қарашлари, айрим оилаларда аёлни камситиш, келинларга калтаклаш, хорлаш билан озор бериш соғлом она шаклланишига тусиқ булади.
Куёвларнинг шаръий никох онидаги ваъдаларини унутиб куйишлари, лафзда собит турмаслик иллати билан жуфти халолига рузгорнинг барча юмушларини юклаб куйишлари диний тартиб-коидалар буйича хам аянч ва ноқисликдир.
Оила хонадонидаги покизалик, хайвонлар парвариши, кир ювишдан овқат озиқтайёрлашгача, хатто, мардикорликка бориб, пул топишгача аёл-қизлар зиммасига қуйишлик бугунги кунда хам зулмдир.
Аллоҳ таоло фарзанд тугишни, уни парваришлаб, тар-биялашни аёлга берди ва Она деган юксак маком ато этди. Фарзандга она берган мехрни, она берган тарбияни хеч ким бера олмайди.
Ирсият (генетика)ни урганувчи олимлар одамлар уртасидаги узаро хурмат, мехр-оқибат ва кадру эъзоз йуколиб бораётганини илмий тахдиллар асосида урганиб, хулоса айтишмокдаки, мазкур нохушликларнинг асосий сабаби ота-оналари томонидан исталмаган холда тугилган фарзандлар экан, яъни, угил кутиб, киз фарзанд куриш ёки аксинча.
Качонки, келинларимизга уз фарзандимиз каби эътибор ва мехр курсатсаккина авлодимизнинг соғлом булишига эри- шамиз. Мавжудотдаги махлукотларнинг мукаррами инсондир. Диний хукмларга кура, «Бола отанинг сиридир», «Аёл эркакнинг хазинасидир!» Яъни, ота-она фарзандига кандай тарбия берган булса, шунта караб натижага эришади. соғлом тарбия деганда нафакат жисмоний саломатлик балки маъ- навий-маърифий, демак илм-касб-хунар, истеъдод ривожи, дунёкараш, онг-тасаввур тушунчалари хам англаниши керак. Жисмоний, рухий, маънавий соғлом лик эса она корнидан бошланиши шарху изохсиз хам бугун барчамизга аён.
Хулоса урнида айтиш мумкинки, кизларимизнинг, келинларимизнинг еб-ичишларидан тортиб, кийинишларигача, юриш-туришдаги харакатланиш-ларигача тукис ва гузал булмогини таъмин этишимиз шарт. Бу уринда аёлларимиз хам хушхулклик ва одоб, хаё ва ибо билан гузал булишга интилишлари, эришишлари зарур.
Хусанхон Иброхимов.
Наманган шаҳри “Юсуфхон ўғли Қосимхон”
жоме масжиди имом ноиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022