СОВЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Халқимизнинг тўйлари кўп. Ота она борки топган-тутганини фарзандимнинг тўйига сарфлайман, деган орзу ҳавас билан яшайди. Шунингдек кексаларимиз “Топганинг тўларга буюрсин” дея дуо қилишади. Муқаддас даргох бўлмиш оилада кўзлар қувончи фарзанд туғилибдики, ўғил бўлса уйласам келинлар олсам, қиз бўлса яҳши жойга узатсам мен ҳам қудалик-андалик бўлсам деб ҳар бир ота она ният қилади. Аслида қудачилик Аллоҳ таолонинг бандаларига берган улуғ неъматларидан бири бўлиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. “У яна хақир сувдан манийдан инсонни яратиб, сўнгра уни насил насабли ва қуда-анда қилиб қўйган зотдир. Дархақиқат роббингиз ҳар ишга қодирдир” Фурқон сураси 54-оят.
Қудачилик Никоҳ орқали шакилланган қариндошлик муносабатларидир. Яъни бир-бирига мутлақо нотаниш ва бегона бўлган кишилар – келин ва куёвнинг ота онаси, оила аъзолари, уруғлари қудачилк орқали ўзаро қариндошларга айланадилар. Бу шунчаки оддий муносабат эмас, балки яратган номи билан Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам суннатлари ҳамда кўпчилик мумин ва мусулмонларнинг гувоҳлигида ўрнатилган муқаддас алоқадир. Шунинг учун исломда қудачилик алоқаларига катта аҳамият берилган ва бунга оид шарий ҳукумлар ҳам батафсил баён қилинган.
Аслида қудачилик муносабатлари дастлаб совчиликдан бошланади. Чунки бизнинг минтақамизда одатда, совчилик йигитнинг ота онаси ёки яқинлари томонидан амалга оширилади. Келин олишни ният қилган хонадон аҳли ўғлига муносиб қизи бор хонадонга яҳши ниятлар билан ташриф буюради. Қиз ўстирган хонадон эса, қизи бўйи етгач хар куни совчилар кутишга тайёр туради, совчилар уларнинг одатий меҳмонларига айланади. Совчиликдан олдин нималар қилиниши кераклиги тўғрисида динимиз керакли тавсиялар берган. Энг аввало оила ўғил қизларини никоҳга тайёр эканлиги ҳақида бош қотириши лозим. Шунинг учун аввал ўғилнинг рисоладагидек эр, қизнинг рисоладагидек рафиқа бўлишига ишончлари комил бўлгандан кейингина тўй харакатига киришиш кераклиги айтилган. Бизда айрим оилаларда никоҳга тайёрганрлик деб – фақат моддий тайёргарлик тушунилади. Гўёки тўйқилиш харажатлари топилса, тўйни бошлайвериш керак деб ўйлашади.
Аслида энг асосий бўлган – тўйдан кейинги ҳаёти баҳтли бўлиши қай даражада тайёр эканини ўйлаб ҳам кўришмайди. Оиша роизияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам “Сизлар нутфаларингиз учун муносиб аёлни иҳтиёр қилинг. Ва уз тенгингизга уйланинг ва аёлларнинг ҳам ўз тенгига турмушга беринг” дедилар. Ибн Можжа ривояти. Бу ерда тенглик ёш жихатидан эмас бошқа ижтимоий жихатдан назарда тутилган. Яна бир ҳадисда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам совчилик одобини баён қилиб, шундай деганлар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам сизларнинг бирортангиз бировнинг савдоси устига савдо қилмасин ва биродарининг совчилиги устига унинг изнисиз совчи қўймасин дедилар. Имом Муслим ривояти. Совчи келиб турган хонадонга совчи бўлиб бормаслик келиб чиқади.
Совчи кўтаётган хонадон ташриф буюрган совчиларнинг нимаси учун этибор бериши лозимлиги хақида Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам насиҳат қиладилар. Абу Ҳурарйра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам “Сизларга дини ва ҳулқига рози бўладиган киши совчи қўйса, унга турмушга беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади” ддедилар Имом Термизий ривояти. Дини ва хулқи гўзалми дарров қизни бериш керак.
Иккала хонадон аҳли яъни бўлғуси қудалар ҳамда ўғил қиз бошланаётган ишнинг ҳайрли бўлишини сўраб, Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраб, истиҳора қилишлари тавсия қилинади. Никоҳ қурган ёшлар келажакда баҳтли ҳаёт кечириш учун хонадон эгалари совчи қўйишда мазкур оила хақида эринмасдан суриштиршлари лозимдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, бирор кимса сиздан махаллангиздаги бирор оила хақида суриштириб келса ёки қариндошингиздан бирор ким хақида сўраса, унга хақиқатни айтишингиз лозимдир. Эхтимол сизнинг биргина сўзингиз мазкур оила бир умр баҳтли бўлишига сабаб бўлар ёки бир умр бахтсиз бўлишидан асраб қолар. Шунинг учун гувоҳлик беришда адолатли бўлиш лозимдир. Бази совчи аёллар аввалига қуллуқ қилиб боради, ялинади, қизингиз келиним эмас, балки менинг ҳам қизим бўлади, дейди-ю, тўйдан кейин турли гап сўзларни кўпайтиришади. Анашу холатда оила бошлиғи бўлмиш эр индамай, ўзини билмаганга олиб турса, хотининги зулмига, гуноҳига у хам тенгма-тенг шерик бўлади. Ўзбек халқида “Қудачилик минг йилчилик” деган мақол бор. “Қудачиликнинг минг йилчилик” да давом этиши, ўзаро душманчиликга айланиб кетмаслиги учун бази тавсияларга риоя қилиш лозим бўлади. Жумладан қудалардан икки томон ҳам тўй маросимларини ўз холатларидан келиб чиқиб амалга ошириши, риокорлик, манманлик каби иллатларга асло йўл қўймаслиги керак.
Ҳар иккала оила бир-бири билан яҳши муносабатда бўлиши, доимо бир-бирларининг ҳолидан хабар олиб туриши, қуда тарафнинг тўй маракаларида фаол иштирок этиши мақсадга мувофиқдир. Қуда-анда муносабатларини йўлга қўйишда нафақат аёллар, балки асосан эркаклар фаол қатнашиши, асосий хал қилувчи сўзни эркаклар айтиши лозимдир. Чунки қайси хонадонда илоҳий қонун бузулиб, оила бошқаруви эркак қўлидан чиқса шу хонадонда тартиб ўзгариб, жанжаллар ва қўйди-чиқдилар кўпайиши ҳаётий тажрибада ўз исботини топгандир. Бу қуда-анда муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши исбот талаб қилмайдиган хақиқатдир. Қуда-андалар ўзаро бир бирларига фазл ва лутф кўрсатиб туришлари керак. Ҳанафий уламоларидан Бадриддин Айний сийлаи раҳим фазилати тарифида шундай ёзади: “Сийла насабдош қариндошларга ҳамда қуда-андаларга яҳшилик қилишдан иборатдир. Бу уларга гарчи узоқ бўлсалар ва ёмонлик қилсалар ҳам лутф кўрсатиш, меҳрибонлик қилиш ҳамда холларидан ҳабар олиш ила бўлади” дедилар. Аллоҳ таоло юртимиз аҳолисини баҳтли саодатли қилсин!
Тўй харакатида юрган барча оилалар, келин куёвларнинг харакатига ғайбий баракотлар берсин! Қурилаётган оилалар мустаҳкам, саботли ва қарорли оилалардан бўлсин.
Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022