
СОХТА САЛАФИЙЛАР.
"Салаф" сўзи диний истилохда "муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар салафи-солиҳ –яъни солиҳ аждодлар дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар:
"Энг яхши давр менинг даврим,сўнг уларга яқин бўлган, даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларннг гувохликлари қасамларидан, қасамлари эса гувохликларидан ўзиб кетади"( Имом Бухорий ва Имом Муслим).
Бу хадисга асосланиб, Ислом уламолари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни салафи солиҳ, яъни солиҳ аждодлар деб тавсифлайдилар.
Аммо бугунги кунда салафи солиҳлар йўлини тутиш шиорини ниқоб қилиб олган сохта салафийлар орамизда пайдо бўлмоқда. Улар асрлар давомида Ислом уламолари томонидан ёзилган асарлар ва ортирилган малака, эришилган ютуқларни ўўларида чуқур илм бўлмасада кўр кўрона рад этиб келмоқдалар.
Сохта салафийлар фиқхий мазхабларни инкор қиладилар,айрим мутаассиб тоифалари эса мусулмонларни гуноҳлари сабабли кофирга чиқарадилар.
Жамият хаётида юзага келаётган айрим муаммолар айнан салафи солиҳларга эргашмасликни оқибатидир, дея таъкидоайдилар.Вахоланки мазхаббошилар ва мазхаб уламоларининг барчаси салафи солиҳларнинг давомчилари бўлиб, ўз даврларида юзага келган муаммоларни Қуръони карим,ҳадиси шариф ва салафи солиҳларнинг сўзларига таяниб ҳал қилиб келмоқдалар.
Сохта салафийларнинг асосий даъволари қўйидагилардан иборатдир:
-Қуръон ва суннатда келган қоидаларнинг зохиригагина кўр-кўрона амал қилиб, уларнинг мазмун- моҳиятини англашдан тўсадилар ҳамда бошқа манбаларни бекорга чиқарадилар;
- гарчи Қуръон ва суннатгагина асосланиш керак десаларда, кўплаб масалалар ечимига на Қуръон ва на суннатдан исбот келтирадилар;
- ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, яъни муомалот масаласида қиёс,урф каби шариат манбаларини инкор қиладилар;
- авлиёлар, мазхаббошиларни Аллох ва диндорлар ўртасидаги " ўртакашлар" деб номлаб, уларга хурмат кўрсатишни ягона Аллоҳга ишонишдан узоқлашиш, леб ҳисоблайдилар;
- Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа улуғ зотларни васила қилиш- тавассулни тан олмайдилар;
- улуғларнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафарга чмқишни бидъат-хурофотлардан санайдилар;
- маййитга Қуръон тиловати савоби етиб боришини инкор этадилар;
-фиқхий мазхабларни бирортасига эргашмайдилар;
- ўзларидан бошқа мусулмонларни имони заиф, ноқис мусулмонлар деб биладилар;
Ҳозирги кунда ҳам сохта салафийларнинг эътироф этилган фиқҳий мазҳабларни тан олмаётгани уларнинг асл қора ниятини яққол намоён этади. Зеро, бундай иддаолари билан улар диний бирлик ва ақидавий якдилликка ҳам рахна солмоқда.
Юнусхон Джаббаров,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022