СУВ -- ҲАЁТ МАНБАИ....

Яратганнинг бизга берган ва бераётган неъматларига нисбатан ақл билан иш юритиб, ўз вақтида шукронасини бажо келтириш ва уларнинг зиёда бўлишини сўраш инсонийлик бурчимиздир.
Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан бири бўлган сув неъматига доимо шукроналик кайфиятида бўлишликни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истеъмолимизда ҳар бир қултумига ичишдан олдин Яратганнинг исмини айтиб, сўнгра шукр келтиришлик лозимлигини таъкидлаганлар. Тафаккур қилсак уни қандай ва нима учун яратгани ҳаётимизда унинг қадр- қиммати нечоғлик бебаҳо эканлигини эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Доно халқимиз сувни "оби ҳаёт" деб номлаб келади. Сабаби сизу бизларга барча мавжудот, махлуқот, ҳатто, шундай буюк ер юзи ҳам сувга эҳтиёжи ҳеч қачон тўхтамаган.
Лекин бир назар солсак, ер юзидаги барча жонзотлар, жумладан сув ҳам ўзининг маълум ҳисоби ва ўлчови билан яратилганлигини гувоҳи бўламиз. Бу илоҳий тарози кўриб турган табиатнинг мувозанати илоҳий ўлчов билангина сақланиб қолиши мумкин.
Шунга кўра Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда сувга муносабат такрор-такрор зикр қилинганки, бу қадар кўп зикр этилиши бежизга эмас. Сабаби, биргина инсон ҳаёти ва фаолиятида сув энг бебаҳо неъматдир. Айтайлик, чақалоқ оғирлигининг етмиш беш фоизини сув ташкил этган бўлса, инсон танасининг катта қисми ҳам сувдан иборат экан. Шу боис инсоннинг ҳаёт кечириши учун у асосий қувват манбаи десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Инсон овқатсиз уч-тўрт ҳафтагача яшаши мумкин, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Одам танасидаги сув агар ўн беш фоизга камайса, ҳалокатга юз тутади деб таъкидлайди мутаҳассислар.
Ҳозирги кунда тоза ичимлик сувини эҳтиёждан ташқари ишлатиш ва ҳуда-беҳудага оқизиб қўйиш каби ҳолатларнинг учраётгани ўта ачинарли ҳолдир. Баъзи хонадонларда сув жўмраклари бузилиб қолса уни узоқ вақт тўғриламасдан сувнинг оқиб ётиши айни исрофгарчиликнинг ўзидир. Ҳар бир мусулмон бундай исрофларга бепарво бўлмасдан, бу ҳолатни ислоҳ қилиш керак бўлади. Шунда дин диёнатимизга, мусулмончилигимизга мос иш қилган бўламиз.
Чунки, айрим жойлар ва давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб одамлар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир шароитда, сизу биз Аллоҳ таоло ато этган шундай буюк неъматнинг қадрига етмаслигимиз ношукурлик ҳисобланади.
Демак, Аллоҳ таоло бизга ато этган неъматлардан, жумладан сувдан қандай фойдаланишимиз ҳақида масъулмиз. Шу масъулиятни эсдан чиқармайлик.
Иброҳим Қосимхўжаев,
Наманган шахар "Ғойибберди махдум" жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022