ТАҚВО ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш , озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдир деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримни (Оли Имрон сураси 102 - оятида) мархамат қилади.
"Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз"!
Ушбу ояти карима ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар " Аллоҳга чинакам тақво қилиш дегани, у зотни доим зикр қилиб, асло унитмаслик, унинг неъматларига доимо шукр қилиб, куфрона неъмат қилмасликдир ". Банданинг шукри барча тоатларда бўлиши керак. У зотни зикр қилиб унитмаслик деганда, банда қалби билан Аллоҳнинг барча амру фармонларига сўз ва амалда бўйин сўниши, қайтариқларидан бутунлай қайтиши назарда тутилади.
Шу ўринда бир хикоя Аллоҳнинг амру фармонларига амалда бўйин сўнишга доир Абдуллоҳ ибн Динор шундай ривоят қиладилар.
"Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Маккага йўлга чиқдик, йўлда дам олиш учун тўхтадик. Тоғдан бир чўпон ёнимизга келди . Унга "Эй чўпон, бир қўй сотгин", дедик. У: "Мен қулман", деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу синаш учун: Хўжангга бўри еди, деб айтгин", деди. Шунда чўпон: "Хўжайинку ишонар, лекин Аллоҳни нима деб алдайман" деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йиғладилар, сўнгра қул билан бирга уйига бориб, уни хожасидан сотиб олдилар ва озод қилдилар. Сўнг "Бу сўз сени бу дунёда қулликдан озод қилди, охиратда дўзахдан озод қилишидан умидворман", дедилар.
Демак ҳар бир ишимизу амалимиздан Аллоҳ таоло хабардор эканлигини ёдда тутишимиз керак. Дунё ва охиратдаги шараф, ҳурмат ва эътибор фақат тақво билан бўлади.
Маъсумхон Турғунов,
Наманган шаҳар "Шайх Эшон" жоме
масжиди имом - хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022