Қоронғи режим
Image
Logo
Ташриф давом этмоқда

Ташриф давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла  Турсуновнинг Косонсой туманига ташрифи давом этмоқда.

Ташриф давомида туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, нуронийлар, имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган ҳоким  ёрдамчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини ташкил этиш ва муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашиш бўйича сўз юритилди.

Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ёшлар таълим-тарбияси, одоб-ахлоқ, оила масалалари, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” йилномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Ташриф давом этмоқда
Ташриф давом этмоқда

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг