ТАВБА ҚИЛУВЧИ НИМАЛАРГА ШОШИЛМОҒИ ЛОЗИМ?

Билгил, олдин эслатганимиздек, кичик ё катта гуноҳни атайин ёки билмасдан содир этган кишига тавба қилиш, надомат чекиш ва Гуноҳнинг зидди - савоб иш билан гуноҳини ювиш вожиб. Агар шаҳвати ғолиб келиб, гуноҳни тарк этишга нафсида азм уйғонмаса, ккита вожибнинг биттасини бажаришдан ожизлик қилган бўлади. Лекин у: “Битта вожибни бажармадим, кейингисини қилганимдан Нима фойда!” деган бадгумон билан иккинчи вожиб — яхшилик билан ёмонликни кетказиш амалини ҳам тарк этмаслиги зарур. Шунда у фақат ёмон амаллар эмас, ҳар ҳолда, яхши ва ёмон амали аралашган кишилар жумласидан бўлади. Яхшиликларнинг гуноҳларга каффорат бўлиши ё қалб, ё тил, ё аъзолар орқали амалга ошади. Қилинадиган савоб амал содир этилган гуноҳнинг ўрнида ва унинг сабабларига боғлиқ бўлмоғи лозим.
Аллоҳ таолога тазарру қилиб, мағфират ва афв тилаш қалб гуноҳига каффоратдир. Қочоқ қулдек залил аҳволга тушган банда ўзгаларга сезиладиган даражада нафсини хор тутади, кибрни тарк этади. Ахир, ўзи гуноҳи нақд бўйнида бўлган қочоқ қул бўлса-ю, қандай қилиб унда ўзга-ларга кибр бўлсин! Шунингдек, гуноҳини англаган кишида такаббурлик не қилсин? Энди у мусулмонларга ёмонликни эмас, яхшиликни соғинади, ибодатга бел боғлайди. “Раббим, ўзимга зулм этдим, гуноҳ қилдим, гуноҳларимни мағфират эт”, деб зулмини тан олиш тилнинг гуноҳига каффорат бўлади. Бу хусусда дуолар ва зикрлар китобида кўп хабарлар ворид бўлган.
Тоат ва ибодатларни кўпайтириш, Аллоҳ йўлида садақалар қилиш аъзоларининг гуноҳига каффоратдир. Хабарларнинг далолат қилишича, кимки бир гуноҳ қилиб, гуноҳининг изидан ушбу саккиз амални давомли адо этса, гуноҳи афв этилишига умид бор.
Бу амалларнинг аввалги тўрттаси қалбга дахлдор:
-тавбага азм қилиш;
-гуноҳдан узоқлашишни яхши кўриш;
-гуноҳнинг оқибатидан қўрқиш;
-гуноҳи мағфират қилинишидан умидвор бўлиш.
Қолган тўрттаси аъзолар амали:
- Гуноҳдан сўнг икки ракат намоз ўқиш;
- етмиш марта “астағфируллоҳ” деб Аллоҳдан мағфират тилаш ва “Субҳаноллоҳил азим ва биҳамдиҳи” дсйиш;
- Садақа қилиш;
- Бир кун рўза тутиш.
Бу хусусда яна шундай хабарлар ҳам ворид: Таҳорат олиш ва масжидга кириб, икки ракат памоз ўқиш (Абу Бакр Сиддиқдан “Сунан” соҳиблари қилишган).
Нуриддин Хапизов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022