Тинчлигимизга кўз тегмасин!

Юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти каттадир.
Бунинг исботи сифатида эрталаб уйғониб ишга, ўқишга жўнаб кетишимиз, кундалик юмушларимизга машғул бўлиб кечга тамон хонадонлармизга қайтар чоғимиз фарзанду-набираларимиз юзларида қувонч билан югиришиб келиб кутиб олишлари киши ҳаётига қанчалик завқ беришини ўтириб мулоҳаза қилиб кўрганмисиз? ...Илоҳим, Тинчлигимизга кўз тегмасин. Ҳа, Албатта буларнинг ҳамма-ҳаммаси юртимиздаги тинчлик, осойишталик шарофати туфайли бўлаётганини англаб етамиз.
Экстремистик тузилмаларнинг асосий мақсади, турли хил ноқонуний оқимларга ва мазҳабсизликка чорловчиларнинг мақсади аслида мана шу тинчлик осойишталикни издан чиқариш эканини ҳар бир инсон англаб етишини бугунги давр талаб этмоқда.
Шу боисдан аҳолимиз айниқса ёшларимизни ёлғон иддаоларга ва қарашларга алданиб қолмасликлари мақсадида хушёрликни оширишимиз даркор.
Уларнинг таъсирига биринчи навбатда униб ўсиб келаётган ёш авлодимиз тушиб қолишини инобатга олиб фарзандларимизнинг юриш-туришига, билдираётган фикр ва қарашларига бепарво бўлмасдан, уларни мўътадил ислом руҳида тарбиялашимиз, ота-боболармиз эргашиб келаётган, диёримизда амалда бўлган Ҳанафий мазҳабини ушлашга тарғиб этмоғимиз лозим.
Абдуғофур Фозилов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ”жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022