Қоронғи режим
Image
Logo

ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИ САҚЛАШ ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИ.

ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИ САҚЛАШ ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИ.

  Тинчлик учун қанча ҳаракатлар, қанчалар харажатлар қилинади. Аъроф сурасининг   96 –чи оятида  “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин) .

   Ислом дини тинчлик ва раҳмат динидир. Илоҳий дастур – Қуръони  карим тонгга қадар тинчлик ҳукм сурган кечада нозил бўлди. У тинчликка чақиради, қизиқтиради ва тарғиб қилади. Уруш, ўзаро низо ва фирқаланишни қоралайди. "Агар улар сулҳга мойил бўлсалар, Сиз ҳам унга мойил бўлинг ва Аллохга таваккул қилинг! Албатта, У Эшитувчи ва Билгувчидир" (Анфол, 68).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уйида хотиржам тонг орттирса, тани соғ ҳамда ҳузурида бир кунлик овқати бўлса, гўё унга дунё (бойлиги) берилибди" ( Имом Термизий), дея бу дунёда тинчлик ва тансиҳатлик улуғ неъмат эканлигини таъкидлаганлар.

    У зот (алайҳиссалом) одамларни тинчликка чақирадилар. Ҳудайбияда мушриклар бир неча шартлар эвазига сулҳ таклиф қилганида тинчлик ва муроса учун рози бўлдилар .

    Расули Акрам алайҳиссалом бундай дедилар: "Бир бирингизга ҳасад қилманг, нархни ошириш учун ёлғондан савдо қилманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир бирингиздан юз ўгирманг. Бирингиз бошқанинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳ таолонинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг оға инисидир. Унга зулм қилмайди, уни ҳақоратламайди ва унга ҳурмацизлик билан муомалада бўлмайди. Тақво бу ердадир (уч маротаба кўкракларига ишора килдилар). Ҳар бир мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва шъани ҳаромдир" ( Имом Муслим ривояти).

   Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни миннат қилиб зикр қилади:

   Яъни, “Улaр ўзлaрининг aтрoфлaридaги oдaмлaр қирғингa учрaб тургaн бир пaйтдa, биз (Мaккaни) oсoйиштa ҳaрaм қилиб қўйгaнимизни кўрмaдилaрми?!” Анкабут – 67

   Қурайш сурасида ҳам Аллоҳ таоло Макка аҳлига берган икки катта неъматини эслатади:

   Яъни, “Мaнa шу уй(кaъбa)нинг пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! зeрo, (У) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди.” (Қурайш;3-4)

   Тинчлик неъмати – инсоният уни сақлашлик учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улкан неъматдир!

 

Суфиев Жаъфархон,
 Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг