ЎҚИТУВЧИЛИК - ШАРАФЛИ КАСБ.

Хозирги замон ўқитувчисининг асосий фазилатларидан бири ўз касбига садокатлилиги, ғоявий эътиқодлиги, ўз касбини севиши, бу касбга бўлган чексиз садоқат ўқитувчини бошка касб эгаларидан ажратиб туради. Чунки мактабда таълим-тарбия ишининг юкори савияда олиб борилиши факат ўқитувчига,унинг касбий тайёргарлигига боғлиқ.
Ўқитувчи шахсига қўйиладиган мухим талаблардан бири шуки, у ўз ўқитаётганини чуқур билиши, унинг методикасини ўзлаштириб олган бўлиши зарур.
Ўқитувчининг юксак маданияти, унинг теран билим доираси таълим тарбия ишларини муваффакиятли кечишига ёрдам беради.
Ўқитувчи касбига хос бўлган мухим фазилатларлардан бири болаларни севиш, уларнинг ҳаёти билан қизиқиш, хар бир шахсни хурмат қилишдан иборатдир. Болани севган, бутун куч ва билимини болаларни тарбиялашга сафарбар қила оладиган одамгина хақиқий ўқитувчи бўла олади. Талабага бефарк, унинг келажаги билан қизиқмайдиган, ўқитувчилар касбига лоқайд одам хақиқий ўқитувчи бўла олмайди.
Ўқитувчилик касбига хос бўлган бундай фазилатларни ундаги педагогик адаб шакллантиради. Педагогик одоб бу ўқитувчининг юксак касбий фазилатидандир. У ўқитувчининг саводли бўлишга, ўз хиссиётини идора қила олишга, ўқувчиларга педагогик таъсир ўтказиш восита ва меъёрларини белгилаш, аниқлашда ёрдам берадиган фазилат ҳисобланади. Юксак педагогик одобга эга бўлган ўқувчиларининг унга қилган эътибори, унга мукофотдир. Ўқитувчигина синфда муътадил психологик иқлим ўрната олади ва болалар қалбига тез йўл топа олади.
Ўз хизмати хусусиятига кўра ўқитувчи ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатига ҳам эга бўлмоғи лозим. Бунинг учун ўқитувчи ташаббускорлик ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиб, хар доим тетик, ғайратли, ўз кучи ва имкониятига ишонган бўлмоги зарур. Ташаббускор ва ғайратли ўқитувчи талабаларни ўз орқасидан эргаштира олади,ўқувчилар унга эргашади.
Ўқитувчилик касби жуда катта рухий ва жисмоний куч талаб этади, шунинг учун ўқитувчининг саломатлигига ҳам маълум талаблар қўйилади. Ўқитувчининг овоз пайчалари ривожланган, кўриш қобилияти яхши бўлиши керак, узоқ вақт тикка тура олиши, эпчил харакат қила олиши каби фазилатларга эга бўлмоғи шарт. Чунки мактаб ўқувчилари ўз хусусиятларига кўра тиниб-тинчимайдиган, ўта қизиқувчан, серхаракат бўладилар. Бу шароитда ўқитувчи ҳам шу даражада бўлмоги лозим.
Ўқитувчилик касбига кириш ва педагогик махоратни эгаллаш жараёни уни мактаб ўқитувчилар жамоасига кириб, унда ўз ўрнини топиб кета олишига боғлиқ. Жамоанинг ёрдамидан юз угирмаслик,қийинчиликларга дуч келганда рухан тушмай, ўз хатоларини кўра билиш ва уни йўқотиш учун харакат қилиш уни ўқитувчи бўлиб шаклланишидан дарак беради.
Шу билан бирга ўз-ўзини тарбиялаб боришга, ўз устида тинмай ишлашга харакат этиш касбий фазилатларнинг ажралмас кисми хисобланади.
Бир сўз билан айтганда ўқитувчи фидоий бўлиши шарт. Педагоглик машаққат бўлиши билан бирга ҳар бир шогирдининг муносабати унга роҳат бағишлайди.
Нуриддин Хапизов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022