Қоронғи режим
Image
Logo

УСТОЗЛАР ИКРОМИ

УСТОЗЛАР ИКРОМИ

                                                           

        Устозларни қадрлаш  ҳақида сўз кетганда беихтиёр ҳазрати Мир Алишер Навоий бобомизнинг ушбу сўзлари ёдимизга тушади:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин минг ганж ила.

        Ҳақиқатдан ҳам “устоз отангдек улуғ” деб аждодларимиз бежизга айтишмаган. Чунки ота фарзандини дунёга келтирган бўлса, устоз унга одамийликдан сабоқ берган. Бир машҳур зотдан нима учун устозингизни отангиздан ҳам ортиқ кўрасиз, деб сўрашганда: Отам мени жисмимни тарбиялаб ерга тушишимга сабаб бўлган, устозим эса руҳимни тарбиялаб кўкка етишимга сабаб бўлди, деган эканлар. Кишида илм ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта бунинг учун энг авволо устоз зарур. Илм ва талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса илм ўргатиш, яъни, устозлик қилишнинг фазилати унданда буюкдир. Ҳар бир шахс у ким бўлишидан қатъий назар ҳаётида эришган барча ютуқлари учун кимлардан миннатдор бўлиши лозим, дейилса ҳеч шубҳасиз иккиланмасдан ота-онаси ва устозидан деган жавоб берилади. Хидоя   муаллифи,  шайхул  ислом  Бурхониддин  Марғиноний  ҳикоя  қилади:  Бухорои  Шарифнинг  улуғ  олимларидан  бири  дарс  ҳалқасида  эди.  Дарс  асносида  гоҳо  ўрнидан  туриб  қўяр   эди.  Зийрак  толиблар  бунинг  сабабини  сўрашди.  У  зот  эхтиром  билан:  Устозимнинг фарзанди  кўчада  болалар  билан  ўйнаб  юрибди.  Гоҳида  ўйнаб  юриб  эшик  олдига  келса,  устозим  ҳурматидан  дар  ҳол  ўрнимдан туряпман  деб  жавоб қилди.

         Яна   ҳикоя қилишадики,  имом  Бухорий рахимахулло    бир  муддат  Маккаи  Мукаррамада  дарс  берган.  Бир  зиёратчи  имомга Бухорои Шарифдан  устозидан  салом ва  мактуб келтирди.  Шунда  имом  Бухорий  зиёратчининг  устоз  юртидан  келганини  билиб,  уни  қучоқ  очиб  кутиб  олади  ва  чексиз  эхтиром кўрсатиб,  меҳмон  қилади. Ундан   салом  хабарини  эшитганда  Бухорои  Шариф  томонга  юзланиб, саломга  алик  олади ва мактубни табаруккона икки  қўллаб  олиб,  эхтиром  билан  танишиб  чиқади.

          Алий  розияллоҳу  анҳу  толиби  илмга қарата  бундай  деган: “Олимнинг  сендаги  ҳақларидан  бири-одамларга омматан   салом  бериб,  унга  хос  салом  беришингдир. Унинг   қаршисида ўтиришинг   хузурида  қўлинг  билан ишора қилмаслигинг,  кўзингни  қисмаслигининг,  керагидан  ортиқ  савол  бермаслигинг,  жавоб  беришда  унга  ёрдам  бермаслигинг,  жавоб  беришда  унга  ёрдам бермаслигининг  унинг  сир-асрорларини  фош  этмаслигинг,  унинг  ҳузурида  ҳеч  кимни  ғийбат  қилмаслининг,  ҳузурида  бирон-бир  олимни таъвсифламаслигинг узун   суҳбатидан  ҳеч  қачон  малолланмаслигинг хизматидан  ўзингни  олиб  қочмаслигинг  лозим  бўлади. Устоз   гўё  бир  хурмо  дарахтига ўхшайдики, сен  ундан  бирон  нарса  тушишини пойлаб турасан. Юртимиз буюк  алломалар  юрти  ҳисобланади.  Бу  заминда  яшаган  устозларни  бутун  дунё  устоз  деб  эътироф  этган.  Мухтарам  юртбошимиз  устозларга  ҳурмат  кўрсатиб  бир  қанча фармонлар чиқардилар. Яқинлашиб  келаётган  устозлар  куни  юртимизнинг   барча устозларига  муборак  бўлсин!  Жонажон   ватанимиз  гуллаб  яшнаши учун сай-ҳаракатларига аллоҳ  таъоло  барокат  ато  айласин!

         Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил қилувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устоз ва мураббийларимизни ҳар вақт ҳурматлашимиз ва эъзозлашимиз лозм. Зеро келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизматлари каттадир.

Алихон Олимов,
Наманган тумани “Мулла Гузар Ҳалифа” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг