УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ...

Ислом дини илм-маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий диндир. Зеро инсоннинг дунё ва охиратини обод бўлиши илим олмоғи ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Қуръони каримнинг кўплаб оятлари ва Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг қатор ҳадисларида ушба маънолар баён этилган. Илим руҳнинг озуқасидир.инсоният илим билангина Аллоҳни танийди, хақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илим эса устознинг саий ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илим ўргатувчи устозлар бежизга “Пайғамбарларнинг меросҳўрлари” деб эзозланмаганлар. Қуръони каримда ўзи эгаллаган илимни бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги хақида ундай марҳамат қилинади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илим ато этилган зотларни баланд даража ва мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган барча яҳши ва ёмон амалларингиздан хабардордур” Мужодала сураси 11-оят. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайхи вассаллам ҳам илимли кишининг илимсиз кишидан даражаси юқори эканлигини баён қилганлар. Жумладан Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам икки киши ҳақида гапиришди. Уларнинг бири обид, иккинчиси эса олим эди. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам “Олимнинг обиддан ортиқлиги худди менинг сизлардан энг қуйи даражадаги кишидан ортиқлигимга ўҳшайди” дедилар Имом Термизий ривояти.
Устозга меҳр қўймаган, ҳурмат қилмаган шогиртнинг илмни пухта эгаллашига ишониш қийин. Бемор киши ўз иҳтиёрини бутунлай табибга топширганидай, таълим олувчи шогирт ҳам ўзини батамом муаллим иҳтиёрига топшириши, уни эъзозлаб ҳурматлаши ва доимо хизматида шай туриши керак. Кишида илим ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта бунинг учун устоз зарур. Илим ва унинг талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса илим ўргатиш яъни, устозлик қилишнинг фазилати унданда буюкдир.
Қуръони каримда баён қилинишича, инсониятнинг аввали Одам ато ҳам ўзининг замонаси учун зарур бўлган илимга муҳтож бўлганидан Аллоҳ таолонинг ўзи у зотга таълим берди “Аллоҳ одамга барча яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли номларни ўргатди” Бақара сураси 31-оят. Ҳар бир замонда Аллоҳ таоло инсониятга илму ҳикматни ўргатиш учун пайғамбарларини юбориб турди. Абдуллоҳ Ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман” деганлар мана шунинг ўзи ҳам устозлик қай даражада юксак мартаба эканлигини кўрсатади. Дарҳақиқат ўзгаларга илми маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал.
Мамлакатимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида кўплаб ишалр амалга оширилмоқда. Жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил қилувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устоз ва мураббийларимизни ҳар вақт ҳурмат қилишимиз ва эъзозлашимиз лозим. Зеро келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб, етишишида уларнинг хизматлари каттадир.
Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мисилсиз. Устозларни қадрлаш ҳақида сўз кетганда “Устоз отангдек улуғ” деб аждодларимиз бежиз айтишмаган. Чунки ота фарзандни дунёга келтирган бўлса устоз унга одамийликдан сабоқ берган. Бир машҳур зотдан нима учун устозингизни отангиздан ҳам ортиқ кўрасиз деб сўрашганда: Отам мени жисмимни тарбиялаб, ерга тушишимга сабаб бўлган, устозим эса руҳимни тарбиялаб, кўкга етишимга сабаб бўлди деган экан.
Динимиз таълимотига кўра ўзгаларга таълим берган киши нафақат дунёда иззат ҳурматда бўлади, балки вафотидан кейин ҳам қолдирган манфаатли илми, таълим берган шогиртларининг ҳизмати, ёзган асарларидан ўзгаларнинг фойдаланиши туфайли номаи амолига савоб тўхтовсиз бориб туради. Шундай экан устоз ва мураббийлар ҳар қанча эъзозланса арзийди. Аллоҳ таоло барча устоз ва мураббийларни бераётган илмларини баракотли ва манфаатли қилсин, фойдаларига ҳужжат қилиб, жаннатда даражаларини олий қилсин. Шогирд ва талабаларга устозларини ҳурмат қилиб, уларни хизматларини қилиб, дуоларини олишликни насиб айласин.
Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022