ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ БУРЧИМИЗДИР!!

Маълумки, Аллох таоло барча яратган мавжудотлари ичида инсон зотини азиз ва мукаррам қилди. Унга ақл, заковат, илм ва тафаккурни ато этди.
Аллох таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилади: “Дархақиқат (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-уловларга ва кемаларга) миндириб қўйдик хамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси. 70-оят)
Ислом дини инсон кадрини ана шундай мукаррам деб билади. Анашу мукаррамлик эса инсон вафотидан сўнг хам сакланиб қолади. Жанобимиз Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бир куни саҳобалар билан ўтирганларида олдиларидан жаноза олиб ўтилди. Шунда Пайғамбар алайхис салом ўринларидан турдилар, у кишига эргашиб сахобалар хам ўринларидан туриб, ё Расулаллох у Яхудийнинг жанозасику дейишди. Шунда пайғамбар алайхис салом: Агар жанозани кўрсанглар ўринларингиздан туринглар дедилар. Ислом динида инсон-унинг ёши, миллати, жинси, ирқи хамда динидан қатъий назар бирдай қадр қимматга эга. Қадимдан ота-боболаримиз ёш авлодга ўтганларнинг хотирасини сақлаш ва қабрларини эхтиром қилишда ўрнак бўлишган. Улар ўз фарзадларининг онгу-шуурига ўтганларнинг қабрларини устига ўтирмаслик, уларни тепасидан юрмаслик, оёқ ости қилмасликни ва уларнинг ёмон сифатларини гапирмасликни ёшликлариданоқ сингдиришган.
Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам ўтиб кетган мархум яқинларимизни доимо яхши сифатлари билан эслашимизга буйириб шундай мархамат қилганлар: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” (Имом Термизий ривояти).
Ватанимиз мустақилликга эришгач миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланди. Истиқлол йилларида аждодларимиз хотирасини қадрлашга, мамлакат тарақиёти, юрт озодлиги йўлида жон фидо этган юртдошларимиз рухини шод этишга катта этибор каратилди. Айниқса Улуғ Ватан урушида юртини, миллатини шаънини химоя қилган аждодларимизнинг хотирасини тиклашга катта этибор қаратилди. Ушбу жангда қатнашган бир ярим миллион аждодларимиздан беш юз мингтаси жанг маядонларида халок бўлишди. Биз авлодларга юртини, миллатини мардонавор химоя қилган ушбу аждодларимизни хотирамизда сақлашимиз ва бархаётларини қадрларига етишимиз лозим.
Шунинг учун бизлар доимо ўтганларимиз рухини шод этадиган ва қабрларини нурли қиладиган Қуръон тиловатлар, солих амаллар хамда хайру эхсонлар қилиб ўтмишларимизни рухларини шод этадиган амалларда собитқадам бўлишимиз лозим.
Назиржон ҚЎЧҚАРОВ,
Наманган тумани "Умарбой хожи"
жоме масжид имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022