ВАТАН МАДХИ

Хориж сафарига борганимизда ўн-ўн беш кун ўтгандан сўнг шериклар “Қачон уйга қайтамиз?” деб бир-бирларидан сўрашлари менинг диққатимни тортди. Ҳаёлимдан сайру саёҳатга келган киши ҳам шунча сабрсиз бўладими, деган мулоҳазалар ўтар экан, ҳазрат Саъдий (раҳматуллоҳи алайҳ) нинг ушбу ҳикматли байтларининг сабабини англадим:
Пой дар занжир пешидўстон
Беҳ, ки бо бегонагон бўстон.
Яъни: “Бегоналар билан боғу бўстонда яшашдан кўра, оёғинг занжирда бўлса ҳам дўст-биродарлар ҳузурида бўлмоғинг афзалдир”.
Лойиқ Шералидан: «Она ҳақида “Модарнома” номли китоб ёздингиз. Нима учун онангизнинг қабри устига китобингиздан бирор байт ёздирмадингиз?» деб сўралганида: “Ҳалигача онамнинг мақтовига сазовор бирор сўз топа олмаганим учун”, деб жавоб берган экан.
Шайх Саъдий Шерозий (раҳматуллоҳи алайҳ) юрти ҳаққига бундай деб дуо қилган:
Ё Раб, зи боди фитна нигаҳдор ҳоки порс, (мо)
Чандонки ҳокро буду бодро бақо.
Яъни: “Ё Парвардигор, бизнинг бу азиз Ватанимизни то тупроқ ва шамол борича (яъни, қиёматгача) фитнаю фасоддан Ўз паноҳингда асрагин”.
Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган маконни жондан азизроқ севиши ва уни фисқу фасод ва офатлардан асраши ватани олдидаги қарзидир. Фирдавсий «Шоҳнома» да бундай дейди:
Ҳама сар ба чар тан ба куштан диҳем,
Аз он беҳ, ки кишварба душман диҳем.
Яъни: “Ватанни душманга бергандан кўра, душман билан урушиб ҳалок бўлмоқ афзалдир”.
Доруломон кунларнинг қадрига етмай, ношукрлик бўлган ўриндан меҳру оқибат, иймон-инсоф, диёнат қочади. Ватаннинг ҳар бир қарич ери, тупроғи ўша жойда туғилиб-ўсган кишилар учун азиздир. Зеро, у бизнинг киндик қонимиз тўкилган, аждодларимиз хоки ётган муқаддас маскандир.
Юрт тинч бўлса, оиламиз тинч, фарзандларимиз соғ-омон бўлади. Шунинг учун Ватан осойишталигига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик! Бинобарин, огоҳ бўлиш ҳар кимнинг виждони ва эл-юрт олдидаги муқаддас бурчидир. Бу хусусда Бузургмеҳр: “Кўп тансиқ таомлар едим, ширин шароблар ичдим, лекин офиятдан кўра лазизроғини топмадим”, деганлар.
Абдулазиз Камалов,
Чортоқ туманидаги “Султон Саид” жоме
масжиди имом-ноиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022