Қоронғи режим
Image
Logo

Вилоятнинг бош имом-хатиби Янгиқўрғондаги янги масжидда жума намозини адо этди

Вилоятнинг бош имом-хатиби Янгиқўрғондаги янги масжидда жума намозини адо этди

 

 

Юртимизда диний соҳада ҳам ўзига хос тараққиёт юз бермоқда. Қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган эътиқод эркинлиги мусулмон биродарларимизга муносиб шароитларда ибодат қилиш имконини бермоқда. Биргина Наманган вилоятида айни пайтда 192 та жомеъ масжидларининг фаолият юритаётгани фикримиз далили бўла олади.

Вилоятнинг бош имом-хатиби Янгиқўрғондаги янги масжидда жума намозини адо этди

Яқинда Янгиқўрғон туманидаги “Исҳоқ ҳожи” жомеъ масжиди қайтадан қуриб битказилди. Масжид барча қулайликлар мужассам ҳолда фойдаланишга топширилди. Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббоситдинов мазкур масжиднинг янги биносида жума намозини адо этдилар.

Вилоятнинг бош имом-хатиби Янгиқўрғондаги янги масжидда жума намозини адо этди

Вилоятнинг бош имом-хатиби йиғилган жамоатга жума намозидан аввал "ОДАМЛАРГА ОЗОР БЕРМАСЛИК– САДАҚАДИР" мавзусида маъруза қилдилар. Суҳбат асносида юртимизда диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Вилоятнинг бош имом-хатиби Янгиқўрғондаги янги масжидда жума намозини адо этди

Шунингдек, Мусохон домла масжид қуриш ва обод этишнинг фазлини баён этиш баробарида масжиднинг қурилиш ишларида кўмакчи бўлган ҳомийлар, уста-муҳандислар, қурувчилар ва масжид қавмининг улуғ ажрларга эга бўлишларини сўраб, дуо қилдилар. Манба: namangantoday.uz

Вилоятнинг бош имом-хатиби Янгиқўрғондаги янги масжидда жума намозини адо этди

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг