Қоронғи режим
Image
Logo

ХАЛҚҚА ХИЗМАТ - ИСЛОМИЙ ФАЗИЛАТ

ХАЛҚҚА ХИЗМАТ - ИСЛОМИЙ ФАЗИЛАТ

   Динимизда инсонларга манфаат етказувчи киши Аллоҳ таоло учун энг суюкли бандалардан ҳисобланади дейилган. Ҳадиси шарифда шундай мархамат қилинган. Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир” дедилар. Имом Табароний ривоят қилган.

  Динимиз мумин мусулмонларни бир тану бир жон бўлиб, ўзаро бир бирига ёрдам бериб, манфаат келтириб яшашга тарғиб қилган. Номон ибни Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам: “Муминларнинг бир бирларига меҳр муҳаббат, раҳим шавқат ва меҳрибонлигининг мисоли ҳудди бир жасад кабики унинг бирорта аъзоси оғриса, жасаднинг қолган аъзолари учун бедорлик хамда истма ила безовта бўлишади” дедилар. Муттафақун алайҳ. Ушбу ҳадисда барча мумин-мусулмонлар ҳар доим бир бирлари билан ўзаро меҳр шавқат ва ёрдамда бўлишлари ҳамда бирор мўмин мусулмонга етган мусибатга қолган мусилмонлар ҳам мазкур мусибат худди ўзларига етганидек бефарқ бўлмаслиги лозим экани баён қилинмоқда.

  Дарҳақиқат биз қилдиган амалларимиз ва инсонлар манфаати йўлида қилган ҳолис хизматларимиз учун ниятимизга кўра ажр савобга эришамиз. Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам шундай мархамат қилганлар: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади “Амаллар фақат ниятларга кўрадир” деётганларини эшитганман дедилар. Ушбу холатларда ниятнинг ўрни жуда ҳам муҳимдир.

  Аллоҳ таоло буларни ниятига кўра мукофотлайди. Ният ва иҳлос агар инсоннинг ҳаёти давомида доим тўғри қўлланса, ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси ибодатга айланади. Динимиз яҳши ниятлар ва амалллар динидур. Мусулмон киши яҳши нятли, солиҳ амаллар қилувчи саодатманд инсондир. У нияти орқали ҳаётининг ҳар нафасини, ҳар бир ҳаракатини Аллоҳ учун ибодатга айлантиради. Иймонли банда шундайин бахтлики у динимиз кўрсатмаларини бажариб бориб, ниятини уларга мослаб, ҳаёт кечирса, унинг оддий турмуши хам ибодатга, оҳиратда ажр мукофотларга эришиш имкониятига айланади. Бир ҳадиси шарифда бундай дейилган “Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир” дедилар. Имом Байхақий ривояти.

  Умар ибн Хаттоб розияллоху анху айтадилар “Аллоҳ таоло фарз этган амалларни адо этиш энг афзал амал бўлади. Аллоҳ таоло харом этганидан қайтиш пархезкорликдандир. Бу Аллоҳ таоло хузуридаги нарсаларда тўғри, рост ният қилишдир”. Демак бизнинг қилаётган амалларимизда ва холислик билан адо этаётган хизматларимизда ихлоснинг ахамият жуда ҳам катта экан. Яъни дунёвий ишларимизни яхши ният ва ихлос билан бажариб, ибодатга айлантира оламиз худди шунингдек, ихлоссиз қилинган ибодат сабабли ажру савобдан бенасиб қолиб кетишимиз мумкин. Аллоҳ барчамизни бундай махрумликдан ўзи асрасин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади Расулуллоҳ Саллолоҳу Алайҳи вассаллам: “Ким бир муминдан дунё ғам ташвишларидан бир ғамини кетказса Аллоҳ ундан Қиёмат куни ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир қийналган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбни беркитади. Банда ўз биродарига ёрдам қилса, Аллоҳ таоло унга ёрдам қилади...” дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.

Аждодларимиз “Халққа ҳизмат-олий ҳиммат” деб бежизга айтмаганлар. Бугунги кунда хукуматимиз ҳурматли Президентимиз етакчилигида эл манфаатини барча нарсадан устун қўйиб, фуқароларимизнинг оғирини енгил қилишга тинмай харакат қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир мўминларга ғамларини кетказишликда, қийинчиликларини аритишликда, айбларини беркитишликда бизларга роббимиз ҳиммат, иҳлос ва муҳаббат берсин.


Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Уста Исматуллоҳ ҳожи” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг