Қоронғи режим
Image
Logo
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ – ИНСОНИЙ БУРЧ!

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ – ИНСОНИЙ БУРЧ!

 Юртимизда алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бўлмиш “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз, хусусан қатағон даври қурбонлари ва Ватан озодлиги, халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга олиб, руҳларига Қуръон тиловат қилиб, ҳақларига дуои хайрлар қиламиз. Тирикларини эса қадрларига етиб, насиҳат ва дуоларини олиб, хизматларини қилишга ҳаракат қиламиз. Ўтганларимизни ҳар доим эслаб, ҳақларига дуода бўлишимиз – биз тирикларни вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар:

  яъни: “Ўтганларингизнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”  (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

   Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуои-хайрлар қилиш ибодат ҳисобланади. Ҳаёт юрган кишилар ибодатда бўлиб, солиҳ амаллар қилишса, уларнинг вафот этган яқинлари хурсанд бўлишади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

  яъни: “Албатта амалларингиз ўтиб кетган яқинларингиз ва қариндошларингизга намойиш қилиб турилади. Агар (амалларингиз) яхши бўлса, улар ундан хурсанд бўлишади. Агар ундан бошқача бўлса, улар: “Аллоҳим, бизни ҳидоят қилганинг каби уларни ҳам ҳидоят қилмаcдан жонларини олмагин”, дейишади” (Имом Аҳмад ривоятлари).

    Демак, биздан ўтиб кетган яқинларимиз Аллоҳнинг ҳузурида хурсанд ва юзлари ёруғ бўлиши учун солиҳ амалларда бўлишимиз ўта муҳим аҳамият касб этар экан. Зинҳор ва зинҳор уларни Аллоҳнинг ҳузурида хижолатга қўймайлик!

   Аллоҳ таборака ва таоло барча ўтган аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат айлаб, ҳаётларимизга узоқ умр, тинчлик ва офият ато этишини сўраб қоламиз! Омин, ё Роббал оламин!

 

Жобирхон Рашидов,
Наманган шаҳар “Яхёхон тўра” жоме
 масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг