ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ

Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасининг 13-оятида шундай дейди: "Эй одамлар! биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик".
Демак, одамларнинг асли бир: ҳаммалари Одам ато ва Момо ҳаводан тарқалганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйганини ҳам таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишининг сабаби эса ўзаро танишиш ва маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.
Инсонларнинг турли халқлар, миллатлар, элатлар, қабила ва уруғлар ҳамда турли фарқларга бўлинишининг асосий сабаби ўзаро танишиш ва маърифат эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак. Аллоҳ таоло оятда, урушишингиз учун, жанжал учун, фахрланиш учун, мақтаниш учун, бир-бирингизга тақлид қилишингиз учун демаяпти, ёки бошқа сабабларни айтмаяпти.
Демак, халқларнинг турли-туманлигини илоҳий мақсаддан - танишувдан бошқа мақсадга ишлатиш Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш билан тенг бўлар экан.
Кишилар ўзларича мезон тузиб, бирларининг иккинчиларидан афзалликларини ўлчаб юришади. Кимдир молу мулкига қараб, кимдир ҳасабу насабига қараб, яна бирлари танасининг рангига қараб, тўртинчиси қабиласи ёки миллатига қараб ваҳаказо ўлчовлар воситасида ўзларини устун қилиб кўрсатади. Ҳамма бир ота ва бир онадан тарқалганлигини, у ота-оналар эса тупроқдан яратилганини унутиб қўяди.
Оқибатда турли-туман келишмовчиликлар, ўзлигини унутиб бошқаларга тақлид қилишлар, уруш жанжаллар ва кўнгилсизликлар келиб чиқади.
Ислом динида бу каби ўлчовларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Улар барчаси бекор қилинади ва ягона мезон сифатида илоҳий ўлчов жорий этилади. Бу ўлчов инсонлар қадрини фақат битта нарсага қараб, яъни инсонларнинг тақвосига қараб ўлчайди: "Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир". дейди.
Худди шу оятнинг маъносида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуга:" Назар сол, сенинг агар тақвода ортиқлигинг бўлмаса, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан". деганлар.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келишмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг ҳар қандай тажовуздан бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари бу биз қуришни бошлаган Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз эканлигига ва юқоридаги нақлларга муносиб эканлигига далилдир.
Поп тумани бош имом хатиби Сўфиев Абдулҳаким таёрлади
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022