
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛУР
Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Наманган туманидаги “Етти булоқ” боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.
Унда дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси мутахассислари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги масъуллари, имом-хатиблар, имом-ноиблар, мутаваллилар, нуронийлар вакиллари ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.
Жараёнда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов, вилоят бош имом-хатиби А.Турсунов, нуроний Ҳ.Аюбхановлар сўзга чиқиб, ўз тилакларини билдирдилар. Тадбир давомида 4,5 гектар жойга 1000 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати








Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022