Еттита халок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!

«Рибо» луғатда «зиёда» деган маънони англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл мол устига оладиган қўшимча маблағдир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Судхўр бўлган кимсалар (Қиёмат Кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» —деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ваким(судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди» (Бақара: 275, 276).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.) Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўладиган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга —золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз»
(Бақара: 278, 279).
Кимки рибонинг ҳаромлиги ҳақида Аллоҳ томонидан оят келганига ҳам қарамай, яна рибога қайтса, ундай одам албатта дўзахи бўлади, дўзахи бўлганда ҳам, ундан ҳеч қачон қайтиб чиқа олмайдиган, ўша ерда абадий қоладиган дўзахи бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Еттита ҳалок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!» «Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?», деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, ноҳақ одам ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жанг пайтида ортга қочиш, покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина аёлларни бузуқлик билан туҳматлаш», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рибони еювчини ҳам, рибо берувчини ҳам, котиби-ёзиб қўювчини ҳам, гувоҳларини ҳам лаънатладилар ва «Улар барчаси (гуноҳда) баробардир», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Хулоса шуки:Исломда рибо асосида молиявий алоқа олиб бориш мутлақо ҳаром қилинган. Ночор ҳолга тушиб, рўзғор тебратиш ёки иш юритиш учун сармояга муҳтож бўлиб қолган киши билан хайр-эҳсон ёки яхши қарз бериш билан молиявий алоқа олиб бориш лозим.
Акбарали Юсуфжонов,
Учқўрғон туман “Саидхон эшон” жоме
масжиди имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022