Қоронғи режим
Image
Logo

Юртимизда диний ислоҳотлар

Юртимизда диний ислоҳотлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сафари давомид халқ ичига кириб бормоқда, одамларнинг турмуши, касб-кори, ҳаёти ва шароити билан қизиқиб, ташвишу муаммоларига алоҳида эътибор билан қараяпти.

Хусусан, Юртбошимиз вилоятимизга  ташрифи чоғида жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан танишиб, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Шу ўринда, мен бир имом хатиб сифатида давлатимиз раҳбарининг муқаддас ислом динини маънавий тарбиянинг муҳим воситаси смфатида кенг тарғиб қилаётгани, Аллоҳ таолонинг каломи-Қуръони Каримни ўрганишга чақираётгани, масжидларни обод этиш ва ҳамюртларимизни Ҳаж ибодатига боришини таъминлаш борасидаги даъватларидан қаттиқ таъсирланганимни алоҳида эътироф этишим жоиз.

Президентимиз фаоллар билан учрашувда вилоятда диний-маърифий ишлар масаласида тўхталиб, динимиз равнақи ва ривожи учун тегишли кўрсатмаларни берди. Жумладан барчамизни илм олишда мусобақалашишга чақирган раҳбаримиз: “Қуръонни эшитиш, эшита билиш- у маънавият, у маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликга даъват қилмайди, агар уни эшитолсак, эшиттира олсак-бу муваффақият ўлади, элимизга нур келади”, деган фикирларни билдирди.

Дарҳақиқат, Қуръони Карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий, сиёсий ва бошқа муаммоларга штфодир.

Шунингдек, Қуръони Карим мўминларга шахсий, ақидавий, оилавий, ижтимоий, халқаро, сиёсий, иқтисодий ва ошқа соҳаларда раҳматдир.

Демак, Мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган диний- маърифий соҳадаги ислоҳотлар барчаси  биз мусулмонлар учундир. Шундай экан, биз ҳам диний ислоҳотларни ривожлантиришда ўз ҳиссамизни қўшишлигимиз лозим.

Ибодуллохон Усмонов,
Косонсой тумани “Эшонбобо” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг