Қоронғи режим
Image
Logo

Зулмдан сақланинг!

Зулмдан сақланинг!

Аллоҳ таоло инсонни Ўзининг ердаги халифаси этиб тайинлаб, уни барча маҳлуқотлардан руҳан, ақлан ва жисмонан устун қилиб яратди. Унга имону-эътиқод ато этиб, ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, меҳр-шафқат, мурувват ва салоҳият намуналари билан зийнатлантирди.

Мусулмон одам ҳар-қандай зулмдан, фитна-фасод қилиш, бировни молини ноҳақ йўл билан ейиш, жонига қасд қилишдан тийилиши лозим. Муқаддас динимиз таълимотининг асоси бўлмиш Қуръони карим ва ҳадиси набавияларнинг аксарисида инсоний фазилатларни улуғлашга ва унга амал қилишга чақирилади. Шайтон йўлидан қайтарилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир. Албатта, у сизларни ёмон ва фаҳш ишларга ҳамда Аллоҳга қарши билмаган нарсангизни гапиришингизга буюради» (Бақара, 167, 168).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам зулм, зўравонлик ва адоват катта гуноҳ эканлиги таъкидланади: "Эй одамлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳга қасам билан айтаманки, қайси бир мўмин бошқа бир одамга зулм қилса, қиёмат куни Аллоҳ таоло мазлумга ундан қасос олиб берур". Бошқа ҳадисда эса: "Биродарингизга ҳоҳ у золим бўлсин, ҳоҳ мазлум, ёрдам беринг. Шунда (саҳобалар): "Мазлумга-ку ёрдам берамиз, золимга ёрдам беришлик қандай бўлади?", сўраганида у зот: "Уни зулм қилишдан тўхтатиб қолсангиз, шу унга қилган ёрдамингиз бўлади", деб жавоб бердилар.

Демак, юқоридаги маълумотлардан шу нарса маълум бўладики, ўзини мусулмон деб санаган ҳар-қандай шахс, ўзгаларга ёмонлик қилишдан, зулму-тажовузкорликдан, айниқса бугунги кундаги зулмнинг бир кўриниши ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат ва таҳдид қилишдан тийилиши керак. Акс ҳолда, қиёмат кунида Роббисининг ҳузурида қилган ҳар-бир зулми учун жавобгар бўлади.

  

Манбалар асосида тайёрланди           

Муталлибхон Муҳаммадхонов,
Поп тумани "Чинор" жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг