АҲЛИ СУННАТНИ ЕТУК УЛАМОЛАРИНИ ШУНДАЙ АЙБ БИЛАН АЙБЛАШЛИК, ЖОҲИЛ ИНСОНГИНА ЖУРЪАТ ҚИЛАДИГАН ИШДИР

Куни кеча Содиқ Самарқандий номи билан танилган шахс, Аҳли суннани катта уламоларидан бўлган Имом Аъшарий роҳимаҳуллоҳнинг аҳли сунна эмас деб, у зотга ва у зотга эргашган милллонлаган мусулмонларни қалбига маҳзунлик пайдо қилди.
Ўзини Ҳанафийман ёки мазҳабдаман деб, Аҳли сунна Ақида минг йилдан бери тобеъ бўлиб келаётган Имом Аъшарий ва Имом Мотурудий роҳимаҳуллоҳларни хатокорликда айблаётган бу шахсга, Аҳли сунна уламоларини мадҳларини келтириб ўтамиз. Ҳанафий мазҳабини етук олимларидан бўлган, Мулла Али Қорини Имом Аъшарий ва Мотурудий роҳимаҳуллоҳларга берган таърифлари:
“Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган, кимсани кўрдингми”. Оятидаги ҳавойи нафсга Китобу суннатга хилоф бўлган, эътиқодий фосид ҳавойи нафсларни барчаси киради. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ мункар ёмон ҳавойи нафсни баён қилиб шундай дейди:
“Мункар ҳавойи нафс бу Аҳли сунна вал жамоъани икки Имоми Аъшарий ва Мотурудий роҳимаҳуллоҳларни эътиқодларига мухолиф бўлган, фосид эътиқодлардир”.
Нуриддин Абул Ҳасан Али ибн Султон. “Мирқотул мафотиҳ” --- Байрут: Дору кутубил илмийя.
Ва яна буюк муҳаддис Мулла Али қори "Мушкоти масобиҳ" да
"Абу Мансур ал Мотурудий роҳимаҳуллоҳ. Ҳанафий ақоидидаги Ҳанафий усулларини кўпи шу кишига боғланади, ва Бу киши Машҳур улуғ имомдир."
Буюк муҳаддис, фақиҳ Ҳанафий олим Мулла Али Қори, Мирқотил мафатиҳ, шарҳи мишкатил масобиҳ. 8 мужаллад 5458 ҳадис шарҳи.
Имом Аъшарий ва Мотурудий роҳимаҳуллоҳлар Салафи солиҳлар йўлида собитдирлар.
Билсинки ҳар икки нафар Имом Абул Ҳасан ал Аъшарий ва Абу Мансур ал Мотурудий роҳимаҳуллоҳ - Ислом динидан бу икки зот мукофотлансин. Ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларнинг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Росулуллоҳни саҳобаларини юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотни ҳар бирлари бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларни, ( Иброҳим Абдуллоҳга ўхшаган) йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар.
Муртазо аз Забидий Иттиҳоф ас садот ал муттақин. 2 жилд -- Б 7. қаралсин.
Биз бундай мадҳларни яна юзлаган уламолардан нақл қилишимиз мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Аҳли суннатни етук уламоларини шундай айб билан айблашлик, жоҳил инсонгина журъат қиладиган ишдир. Ақли соғлом инсон қилмаслиги маълум бўлади. Бу шахс тавба қилиши, ва бутун мусулмон умматидан узр сўрашликларига даъват этиб қолардик.
Муҳаммад Аюб Фахриддинов
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022